НАТО давлатлари Украинани қуроллантириш учун АҚШдан 1 миллиард долларлик қурол сотиб олди
НАТО иттифоқчилари (Дания, Нидерландия, Норвегия ва Швеция) Украина учун Америка қуролларини сотиб олиш учун 1 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратди.
Бу ҳақда НАТО бош котиби Марк Рютте Х ижтимоий тармоғида маълум қилган.
"Мен иттифоқчилар (Дания, Нидерландия, Норвегия ва Швеция) томонидан НАТО томонидан мувофиқлаштирилган Украина учун Америка қуролларини сотиб олиш учун 1 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратилишини олқишлайман. Бу қўллаб-қувватлаш инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, Украинага ўзини ҳимоя қилиш ҳамда адолатли ва барқарор тинчликка эришишда ёрдам бериш учун муҳим", деб ёзади у.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!
Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Трампни Эронга қарши бошқа ҳужумлар уюштирмасликка чақирди
Бу ҳақда Axios нашри манбаларга таяниб хабар бермоқда.

