Reuters агентлигининг Кремлга яқин манбаларига таяниб хабар беришича, Путин Россиянинг ғалабасига ишонади ва Қўшма Штатларнинг янги санкциялари самарали бўлишига шубҳа билан қарамоқда. Россия Бош штаби Путинга Украина фронти икки-уч ой ичида қулаши мумкинлигини билдирган.
"Шу билан бирга, Россия президенти Трампни ғазаблантиришни хоҳламайди ва Вашингтон ва Ғарб билан муносабатларни яхшилаш имконини қўлдан бой бериши эҳтимолини тушунади. Аммо унинг учун ҳарбий мақсадлар, Украинадаги тўртта вилоятни (Донецк, Луганск, Херсон, Запороже) эгаллаш, бундан муҳимроқ", дейилади мақолада.
Reuters манбаларига кўра, Путин шахсий суҳбатларда АҚШ билан муносабатлар ёмонлашаётганидан хавотир билдирган, бироқ у ҳануз Москва Вашингтон билан “яна дўстлашиши” ва Ғарб билан савдо алоқаларини тиклаши мумкинлигига умидини йўқотмаган.
"Владимир Путин Доналд Трампнинг ғазабланаётганидан хавотирда, лекин урушни фақат АҚШ президенти хоҳлагани учун тугатишни истамайди. Кремл шунингдек, Трампнинг ултиматумни амалга оширишига ишонмайди, чунки у авваллар ҳам шундай таҳдид қилган, аммо ҳеч қандай амалий чоралар кўрмаган ёки қарорини ўзгартирган", дея қайд этади Reuters.
Бундан ташқари, Москва Хитой Россия нефтини сотиб олишни тўхтатишига ҳам ишонмаяпти. Истанбулда олиб борилаётган музокаралар эса реал мазмунга эга эмас, улар асосан гуманитар алмашинувлар муҳокамаси билан чекланмоқда.
Аввал хабар қилинганидек, шу йил 2 декабрь куни соат 10:49 да Гулистон шаҳрининг "Тараққиёт" МФЙ ҳудудида жойлашган овқатланиш шохобчасида содир бўлган ёнғин ҳақида тез тиббий ёрдам "Сall-маркази"га соат 11:13 да хабар келиб тушган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Манбаларнинг айтишича, Франция расмийлари репарацион кредит ғоясини қўллаб-қувватласа ҳам, тижорат банкларидаги активлардан фойдаланишга қарши чиқмоқда, чунки кредиторлар Euroclear билан бошқа шартномавий мажбуриятларга эга.
"Бир неча кун давомида Қўшма Штатларда Украина Бош штаби раҳбари Андрей Гнатов билан биргаликда президент Доналд Трампнинг вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер билан музокаралар ўтказдик. Конструктив ҳамкорлик учун улардан миннатдорман", — деди Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров музокаралардан сўнг.
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати, жумладан, Исроил аскарларини Ғазо сектори ҳудудидан тўлиқ чиқариш шарти билан қурол ташлашга рози эканини маълум қилди, деб хабар берди ҳаракат етакчиси эксклавда.
Бугун, 7 декабр куни соат 08:57 да Қозоғистоннинг Актобе вилояти Айтекеби туманидан ўтган "Пермь-Тошкент" йўналишида ҳаракатланган “Yutong” йўловчи автобуси ён томонга ариққа ағдарилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан ЖКнинг 25,182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, ўтган йили дунё бўйича безгакка чалинганлар сони 282 миллион нафарни ташкил этган. Бу – 2023 йилга нисбатан 9 миллион нафар юқори кўрсаткич.
Al Arabiya телеканалига жума куни берган интервьюсида ҲАМАСнинг юқори мартабали расмийси ҳаракат Ғазо секторидаги бошқарувни эндиликда давом эттириш нияти йўқлигини маълум қилди. Унинг айтишича, ҲАМАС аллақачон Ғазони келгуси босқичда бошқариш учун технократлардан иборат махсус қўмитани тузишга розилик билдирган.
Бу “Толибон” муваққат ҳукумати томонидан рухсат берилган қатл бўлиб, уни тахминан 80 минг киши томоша қилган. Болага қотилни кечириш ёки стадионни тўлдирган оломон кўз ўнгида ўлим жазосини ижро этиш ўртасида танлов берилган.