Франция оғир иқтисодий аҳволда, мамлакатнинг давлат қарзи ҳар сонияда 5000 еврога ошиб бормоқда.
Бу ҳақда республика бош вазири Франсуа Байру фуқароларга йўллаган видеомурожаатида маълум қилган.
"Франциянинг қарзи ҳар сонияда кечаю кундуз 5 минг еврога ошиб бормоқда", — деди ҳукумат раҳбари.
Унга кўра, мамлакатнинг давлат қарзи аллақачон 3,4 триллион еврога етган. "Бу ҳатто тасаввур қилиш қийин бўлган миқдор", деди Байру.
Бош вазир ортиқча қарзни Франция иқтисодиёти учун асосий таҳдид деб атади ва харажатларни камайтиришга қаратилган шошилинч чоралар кўриш зарурлигини маълум қилди. У, шунингдек, Франция давлат қарзига хизмат кўрсатиш нархининг тез ошиб бораётганига ишора қилди. "2026 йилда қарз бўйича фоиз харажатлари 8 млрд еврога ошади. 2027 йилда эса ҳеч нарса қилинмаса, 10 млрд еврога кўп бўлади. Ва агар биз ҳеч нарса қилмасликда давом эцак, 2029 йилга келиб бу харажатлар миқдори йилига 100 млрд еврога этади", - дея таъкидлади вазирлар маҳкамаси раҳбари. 2024 йилда қарзга хизмат кўрсатиш қиймати 59 миллиард еврони ташкил этди. Байру, шунингдек, Францияда бюджет номутаносиблиги 50 йилдан ортиқ давом этаётганини, бу қабул қилиб бўлмас эканлигини қўшимча қилди. "Франциянинг сўнгги мувозанатли бюджети 1974 йилда тақдим этилган эди, бу ҳақда ўйлаш ҳам қийин", деди бош вазир.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.