Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяху хавфсизлик масалалари бўйича ёпиқ йиғилиш ўтказди. Учрашув уч соатга яқин давом этди.
Бу ҳақда бош вазир девони маълум қилди.
Исроил армияси штаб бошлиғи Эял Замир Ғазо секторида кейинги ҳаракатлар вариантларини тақдим этди. Исроил мудофаа кучлари ҳарбий-сиёсий вазирлар маҳкамаси томонидан қабул қилинган ҳар қандай қарорни амалга оширишга тайёр.
Аввалроқ Ynet портали ўз манбаларига таяниб, сиёсий раҳбарият Ғазо секторини тўлиқ босиб олиш бўйича қарор қабул қилишга яқин қолгани ҳақида хабар берган эди. Суҳбатдошлардан бирининг сўзларига кўра, гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокаралар боши берк кўчага кириб қолган ва ҳарбий ечимдан қочиб бўлмайди. Айни пайтда ҳарбий раҳбарият, жумладан, Бош штаб бошлиғи ҳам бу қадамга қарши чиқди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.