"Ҳизбуллоҳ" қаршилик кучларининг АҚШ, Исроил ва бир қатор араб давлатларининг талабига қурол топшириши Ливан суверенитетини мустаҳкамламайди ва ишғолни тугатмайди.
Бу ҳақда ҳаракат бош котиби Шайх Наим Қосим ўз тарафдорларига телемурожаатида маълум қилди.
"Агар қуролларимизни топширсак, Исроил ҳужумлари тўхтамайди, шунинг учун биз ҳеч қачон ишғол соясида қуролсизланиш жадвалига рози бўлмаймиз. Исроил биринчи навбатда 2024 йил 27 ноябрдаги сулҳ битимини амалга оширсин", - деди у.
У "Ҳизбуллоҳ" арсеналининг 50 фоизини Ливан армиясига топшириш эвазига Ливан жанубидаги ўз назорати остидаги учта ҳудуддан Исроил қўшинларини олиб чиқиб кетишни назарда тутувчи Америка режасини номақбул деб атади.
Баёнот Ливан вазирлар маҳкамасида қуролларни фақат Ливан армияси қўлида тўплаш мақсадида ноҳукумат гуруҳларни қуролсизлантириш режаси муҳокама қилинаётган пайтда янгради. Ливан 24 телеканали хабарига кўра, АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Том Барак Ливан ҳукуматига режанинг биринчи босқичини амалга ошириш учун 30 кун муҳлат берган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.