61-ўлим: 10 июль куни вирус аниқланган 67 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди

61-ўлим: 10 июль куни вирус аниқланган 67 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди

Жорий йилнинг 10 июль куни Шайхонтоҳур туманида яшовчи 67 ёшли М.Т. (аёл)да “COVID-19” тасдиқланган. Шу куниёқ ўткир нафас етишмовчилиги сабабли беморнинг аҳволи оғир бўлганлиги учун Зангиота юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган.

Шифохонада унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония, нафас етишмовчилигининг 3-даражаси, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги ташхиси қўйилган.

Шунингдек, беморда гипертония касаллигининг 2-даражаси, артериал гипертензия, қандли диабет, сурункали холецистит каби ҳамроҳ касалликлар бўлган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди, дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги  Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!