6 йиллик кутиш: Карим Бензема Франция терма жамоасига чақирилди

6 йиллик кутиш: Карим Бензема Франция терма жамоасига чақирилди

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Карим Бензема Франция терма жамоасига қайтиши мумкин.

Le Parisien нашрининг хабар қилишича, 33 ёшли форвард Франциянинг Евро—2020 мусобақаси учун жалб қилинган футболчилар қайдномасидан ўрин олади.

Бензема 2015 йилдан буён терма жамоада ўйнамайди. У 2015 йилда жамоадоши Матё Вальбуэна билан бўлган можаролар сабаб терма жамоадан четлатилганди.

Маълумот учун, 2015 йилда номаълум шахслар Вальбуэнанинг ишқий муносабатлари тасвирланган видеони тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, ундан пул талаб қилгани маълум бўлганди. Бензема эса жиноятчилар ва Вальбуэна ўртасида воситачи бўлгани гумон қилинмоқда. Аввалроқ Бензема мазкур иш юзасидан октябрь ойида суд олдида жавоб бериши ва айби исботланадиган бўлса, 5-6 йил муддатга озодликдан маҳрум этилиши мумкинлиги хабар қилинганди.

Бензема «Реал» сафида Ла Лига 2020/21 йилги мавсумида 33 ўйин ўтказиб, 22 гол ва 8 та голли узатма амалга оширди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!