6-13 октябрь кунлари Тошкентда дзюдо бўйича соврин жамғармаси 1 млн евро бўлган жаҳон чемпионати ўтказилади

6-13 октябрь кунлари Тошкентда дзюдо бўйича соврин жамғармаси 1 млн евро бўлган жаҳон чемпионати ўтказилади

Ўзбекистон илк бор дзюдо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Беллашувлар Тошкентдаги Humo Arena саройида бўлиб ўтади.

Умумий мукофот жамғармаси 1 млн еврони ташкил қилувчи XXXV жаҳон чемпионатида дунёнинг 87 давлатидан жами 584 нафар дзюдочи 14 та вазн тоифасида медаллар ҳамда Париж-2024 Олимпиадасининг қимматли рейтинг очколари учун татамига чиқишади.

Мусобақада иштирок этувчи барча мамлакатлар терма жамоалари, халқаро ташкилотлар делегациялари пойтахтимизга етиб келишган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!