447 км/соатдан тезроқ: Koenigsegg тезлик рекордини янгиламоқчи

447 км/соатдан тезроқ: Koenigsegg тезлик рекордини янгиламоқчи

Швециянинг гиперкарлар ишлаб чиқарувчи Koenigsegg компанияси АҚШнинг Невада штатида жойлашган йўлда 2017 йил кузида Agera RS моделида ўрнатилган тезлик рекордини янгиламоқчи. Компания буни такомиллаштирилган Regera супергибриди ёрдамида амалга оширмоқчи.

The Supercar Blog сайтида маълум қилинишича, Koenigsegg “Регера”нинг тезлашиш вақтини бир сонияга яхшиловчи ва тезлик чекловини 400 км/соатдан оширувчи янги дастурий таъминот устида ишламоқда. Гибрид 0 дан 400 км/соатгача 20 сонияда тезлашади. Agera RS’да эса бу кўрсаткич 26,88 сонияни ташкил қилади.  

Машинани 8 цилиндрли твин-турбо, 3 та электромотор ва Koenigsegg Direct Drive (KDD) трансмиссиясидан иборат куч қурилмаси ҳаракатга келтиради. Куч қурилмасининг умумий қуввати 1500 от кучини ташкил қилади. Regera жойидан 100 км/соатга 2,8 сонияда эришади.

2017 йил ноябрида 1360 от кучига эга Koenigsegg Agera RS  бирваракайига бир нечта рекорд ўрнатган. Икки эшикли машина соатига 447 км тезликка эришиб, энг тезкор серияли автомобилга айланган ҳамда жойидан 400 км/соатгача тезлашиш бўйича ўз рекордини янгилаган. Гиперкар буни 33,29 сонияда амалга оширган (Bugatti Chiron’дан 8,5 сония тезроқ).

Manba: kun.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!