3400 АҚШ долларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

3400 АҚШ долларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пахтачи туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Самарқанд шаҳридаги “Мармар деҳқон бозори” ҳудудида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган М.Ш. фуқаро Н.Ҳ.га 3 400 АҚШ долларини 38,3 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!