29 март куни Тошкентнинг марказий ҳудудларида иссиқ сув 1 кунга ўчирилади

29 март куни Тошкентнинг марказий ҳудудларида иссиқ сув 1 кунга ўчирилади

Иссиқлик тармоқларини синовлардан ўтказиш мақсадида Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида 1 кунга иссиқ сув таъминоти ўчирилади

2024 йил 29 март куни иссиқ сув таъминотида бир кунлик узилиш кузатилади.

✅ Иссиқлик тармоқларидаги нуқсонларни аниқлаш ва кейинги иситиш мавсуми бошланишидан олдин уларни бартараф этиш учун иссиқлик тармоқларини мўлжалланган ҳарорат бўйича синовдан ўтказиш зарур ҳисобланади.

‼️Синовлар давомида иссиқлик тармоқлари қувурларининг шикастланиши ва иссиқ сув йўллар ва йўлакларга оқиб чиқиши мумкин. Ҳайдовчилар, пиёдалар ҳамда маъмурий ва турар-жой биноларидаги юртдошларимиздан эътиборли ва эҳтиёт бўлишларини сўраймиз.

☎️ Носозликлар аниқланган тақдирда (78) 129-01-85 телефон рақами орқали маълум қилишингизни сўраймиз.

⚖️ Синовлар, 2014 йил 18 декабрдаги «Иссиқлик тармоқлари ва иссиқлик пунктларидан техник фойдаланиш қоидалари» билан тартибга солинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!