15 мингдан ортиқ тадбиркорга кредитларини миллий валютага ўтказиш бўйича таклифлар юборилди

15 мингдан ортиқ тадбиркорга кредитларини миллий валютага ўтказиш бўйича таклифлар юборилди

Сентябрь-октябрь ойларида тижорат банклари томонидан валютада 1 млн. долларгача қарзи бўлган (қарздорлик 2,5 млрд. доллар) 15 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъектларига хорижий валютада ажратилган кредитларни миллий валютага ўтказиш бўйича таклифлар юборилган.

Бу ҳақда Марказий банк Раисининг 2021 йил 21 октябрдаги асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш қарори юзасидан ўтказилган матбуот анжуманидаги маърузасида маълум қилинди.

Қайд этилишича, мазкур тадбир жорий йилнинг август ойида президент томонидан тадбиркорлар билан ўтказилган “очиқ мулоқот”да тегишли кўрсатмалар берилган.

Жумладан, валюта хатарларини бошқариш компанияси ташкил этилиб, бозор механизмлари асосида тижорат банкларининг хорижий валютада олган қарз маблағларини миллий валютага айирбошлаш масаласи ҳам кўтарилган.
“Бунинг натижасида тижорат банклари томонидан хорижий ресурслар ҳисобига миллий валютада узоқ муддатли кредитлар бериш имконияти яратилади ва бу, ўз навбатида, иқтисодиётда банклар ва тадбиркорлик субъектлари учун вужудга келиши мумкин бўлган валюта рискларини олдини олиш имкониятини беради”, – дейди Марказий банк Раиси ўзининг маърузасида.

Маълум қилинишича, ҳозирда кредитларини миллий валютага ўтказиш бўйича юборилган таклифларга розилик билдирган 561 та тадбиркорлик субъектларининг 123 млн. долларлик кредитлари миллий валютага ўтказилиб, қайта расмийлаштирилди ва бу амалиёт келгусида ҳам давом этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!