Биринчи марта оталик бахтини ҳис этган машҳур актёр фарзандига акасининг исмини қўйди

Биринчи марта оталик бахтини ҳис этган машҳур актёр фарзандига акасининг исмини қўйди

Актёр Хоакин Феникс тўнғич фарзандига марҳум акасининг исмини берди, демоқда “Metro” нашри.

Таъкидланишича, бу ҳақда Цюрихдаги кинофестиваль давомида оиланинг яқин дўсти, режиссёр Виктор Коссаковский маълум қилган.

“Унинг фарзанди дунёга келди. Ривер исмли ўғил”, - дея таъкидлаган режиссёр.

Актёр Ривер Феникс 1993 йилда 23 ёшида ҳаддан ташқари дозада қабул қилинган гиёҳвандликдан вафот этган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!