АҚШ Афғонистондаги ҳарбий аскарлар сонини бир-икки ой ичида 4,5 минггача қисқартиради

АҚШ Афғонистондаги ҳарбий аскарлар сонини бир-икки ой ичида 4,5 минггача қисқартиради

АҚШ бир-икки ойдан сўнг Афғонистондаги ҳарбий контингенти сонини 4,5 минг нафаргача қисқартиради.

Бу ҳақда АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод хабар қилди, деб ёзди "РИА Новости"га таяниб "sputniknews-uz.com".

"Биз ҳозир иккинчи босқичидамиз (қисқартиришнинг). Биринчи босқич 8,6 минг (ҳарбий хизматчи) қисқартирилишини назарда тутади. Иккинчиси, тахминан 4,5 мингни, бу иш октябрь ёки ноябрь ўрталарида юз бериши мумкин. Биз шу йўлдамиз", - деди Халилзод.

АҚШ президенти Дональд Трамп илгарироқ Америка ҳарбийлари сонини 4 мингтагача қисқартириш режасини тасдиқлаган эди.

Февраль ойи охирида Қатарда бўлиб ўтган маросимда АҚШ ва Афғонистон "Толибон" радикал ҳаракати 18 йилдан ортиқ давом этган урушда биринчи тинчлик битимини имзолашди, бу ҳужжат чет эл қўшинларининг Афғонистондан 14 ой ичида олиб чиқилишини ва асирлар алмашинуви битими тузилгандан кейин афғонлараро мулоқот бошланишини кўзда тутади.

АҚШ Давлат котиби Майк Помпеонинг сўзларига кўра, АҚШ 2021 йилнинг май ойига келиб Афғонистондан қўшинларни тўлиқ чиқаришни режалаштирмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!