Ана холос! Дунёда ҳар ойда ўртача 78 000 киши COVID-19 қурбонига айланмоқда

Ана холос! Дунёда ҳар ойда ўртача 78 000 киши COVID-19 қурбонига айланмоқда

Reuters ахборот агентлигининг берган маълумотига кўра, 28 июнга келиб дунё бўйича коронавирусдан вафот этганлар сони 500 мингдан ошди. Ушбу касалликни юқтириб олганлар эса 10 миллионлик чегарадан ўтди.

Сўнгги ҳафталарда глобал миқёсда COVID-19 қурбонлари сони камайиб бораётган бўлса-да,тиббиёт мутахассислари АҚШ, Бразилия, ва Ҳиндистон каби давлатларда янги касалланганлар сони рекорд даражада кўпаяётганидан ҳамда Осиёнинг баъзи ҳудудларида вируснинг янги ўчоқлари пайдо бўлаётганидан хавотирга тушмоқда.

Reuters’нинг 1 июндан 27 июнгача қилган ҳисоб-китобларига кўра, дунёда CОВИД-19 туфайли бир кунда ўртача 4700 киши вафот этмоқда.Бу ҳар соатда 196 киши, ҳар сонияда эса 18 киши коронавирус қурбонига айланаётганини билдиради.

Айни пайтда коронавирусдан энг кўп зарар кўраётган мамлакат бу АҚШдир.Ҳозиргача коронавирусдан қайд этилган ўлим ҳолларининг 25 фоизи Қўшма Штатларга тўғри келмоқда.

Коронавирус пандемияси бошланганига атиги 5 ой бўлди. Шу қисқа давр оралиғида COVID-19 дан ўлганлар сони бошқа бир хавфли касаллик бўлган безгакдан бир йилда вафот этадиганлар сонидан ошиб кетди. ЖССТ статистикасига кўра, ОИTC ойига ўртача 64 минг кишини, безгак эса 36 минг кишини ҳаётдан олиб кетса, коронавирусдан ҳар ойда ўртача 78 минг киши вафот этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!