Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь-февраль ойларида солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берган фуқароларга 6 701 та ҳолат бўйича жами 4,3 млрд сўм мукофот тўланди. Бу ундирилган жарима суммасининг 20 фоизини ташкил этди.
Шу даврда “Солиқ” мобил иловасининг “Солиқ ҳамкор” тизими орқали солиқ ҳуқуқбузарликлари бўйича жами 21 964 та мурожаат келиб тушган.
Жумладан:
18 826 та ҳолат харид чеки берилмагани;
620 та ҳолат тўловнинг пластик карта орқали қабул қилинмагани;
35 та ҳолат пластик карта орқали тўловда харид суммаси ошириб кўрсатилгани;
2 483 та ҳолат бошқа турдаги ҳуқуқбузарликларга тўғри келган.
Шу билан бирга, 4 890 та мурожаат такрорий бўлгани ёки шикоят келиб тушган тадбиркорлик субъектида текширув давом этаётгани сабабли кўриб чиқилмаган.
Мурожаатлар асосида 12 216 та сайёр солиқ текшируви ўтказилган бўлиб, уларнинг 99,2 фоизида ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тасдиқланган.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.
АҚШ ва Исроил Эронга қарши кенг кўламли уруш бошлаганидан йигирма кундан зиёд вақт ўтган бир паллада Қўшма Штатлар ҳарбийлари орасида ташвиш ва хавотир кучаймоқда, деб ёзмоқда HuffPost нашри.
Эрон ахборот агентлиги Тасним хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Доналд Трамп учун бир нечта сюрпризлар тайёрлади, улар яқин кунларда эълон қилинади.
Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.