БМТ Бош котибининг вакили Стефан Дужаррик журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, бу ҳақда баёнот берди.
Унинг таъкидлашича, БМТ Эрондаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда. Шунингдек, у норозилик намойишлари пайтида одамларнинг ҳалок бўлишидан "жиддий хавотир" билдирди. Дюжаррик ҳамма жойда одамлар тинч норозилик билдириш ҳуқуқига эга эканлигини ва бу ҳуқуқларни таъминлаш ҳукуматларнинг масъулияти эканлигини таъкидлади.
БМТ Бош котибининг вакили ҳозирда барча БМТ ходимлари хавфсиз эканлигини айтди. Бироқ, у Эронда интернет ва алоқа узилишлари юз бераётганини ва бу алоқага халақит бераётганини таъкидлади.
“Ливерпуль” ҳужум чизиғини бирданига кучайтириш мақсадида айни пайтда таътилда бўлган “Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Мессини қисқа муддатли ижарага олиб келиш бўйича иш бошлади.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
Нашр маълумотларига кўра, Исроил Мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) март ойида Ғазода ҳарбий операция ўтказиш режасини ишлаб чиққан, аммо уни фақат Қўшма Штатларнинг розилиги билан амалга ошириш мумкин.
АҚШ президенти Доналд Трамп жума куни мамлакатдаги энг йирик нефт компаниялари раҳбарларини Венесуэла нефт саноатига сармоя киритишга чақирди. Бу чақириқ Қўшма Штатлар томонидан Венесуэла президенти Николас Мадуронинг қўлга олинишидан бир ҳафта ўтиб янгради.
Суриянинг Ҳалаб шаҳрида бир неча кундан буён мамлакат марказий ҳокимияти армияси ва курдларнинг Сурия Демократик кучлари ўртасида жанглар давом этмоқда. Ҳалабнинг курдлар яшовчи икки туманида артиллерия қўлланган ҳолда олиб борилаётган жанглар сешанба куни бошланган.