АҚШ Эронга ҳужум қилган тақдирда, Теҳрон Исроил ва Америка ҳарбий базаларини «қонуний нишонлар» сифатида кўради ва уларни нишонга олади. Бу ҳақда Reuters Эрон парламенти спикери Муҳаммад Қобилафга асосланиб хабар берди.
Агентлик маълумотларига кўра, Исроил намойишчиларни қўллаб-қувватлаш учун АҚШнинг Эронга ҳар қандай аралашувига қарши юқори даражада ҳушёр турибди.
Манбалар бу юқори тайёргарлик нимани англатишини аниқламади. Июнь ойида Исроил ва Эрон 12 кун давомида жанг қилди, бу вақт ичида АҚШ Исроилга қўшилиб, ҳаво ҳужумларини амалга оширди.
Эронда норозилик намойишлари декабрь ойи охирида миллий валютанинг қулаши ва нархларнинг кескин кўтарилиши туфайли бошланди. Намойишчилар режимни ўзгартиришни ва 1979 йилда ағдарилган шоҳнинг ўғли Ризо Паҳлавийнинг тахтга ўтиришини талаб қилмоқда. Time журнали камида 217 кишининг ўлимини хабар қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп намойишчиларни отиб ўлдиргани учун қасос сифатида мамлакатга ҳужумлар уюштириш билан таҳдид қилди. WSJ нашрининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Эронга эҳтимолий ҳужум ҳақида дастлабки музокаралар олиб боришган.
Кушнер бу ҳақда 19 ноябрь куни Берлинда Европа давлатлари етакчилари ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.
Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида аҳоли сони ва шаҳар инфратузилмаси кенгайиши билан жамоат транспортига, хусусан, метрополитенга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.
"Луч" конструкторлик бюроси раҳбари Олег Коростеловнинг айтишича, жорий йилда бир неча юзта "Нептун" ракетаси ишлаб чиқарилади, бироқ уларнинг сони мингтага етмайди.
The Wall Street Journal'нинг хабар беришича, Доналд Трамп иккинчи муддатга Оқ уйга қайтганидан кейин ҳам Ким Чен Ин билан алоқаларни тиклашга уринишларни давом эттиряпти
Европа конституциявий ва инсон ҳуқуқлари маркази (ECCHR) Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеага қарши Ливанда содир этилган деб баҳоланаётган «ҳарбий жиноятлар» бўйича жиноий шикоят берди.
Хитой раҳбари Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари иштирокидаги уч томонлама учрашувда ядровий қуролларни тақиқлаш ва уларни тўлиқ йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.
Ҳар бир манзилнинг ўзига хос таъми унинг тарихи, маданияти ва турмуш тарзини намоён этади. Яқинда эълон қилинган саёҳат тенденциялари ҳисоботига кўра, сўров қатнашчиларининг 82 фоизи маҳаллий ҳаётда бевосита иштирок этиш ўша халқ маданиятини чуқурроқ англашга ёрдам беришини таъкидлаган.