Эронда иқтисодий муаммолар ортидан келиб чиққан норозилик намойишларида ҳалок бўлганлар сони 116 нафарга етди. Бу ҳақда АҚШда жойлашган Инсон ҳуқуқлари фаоллари ахборот агентлиги (HRANA) хабар берди.
Маълумотларга кўра, норозилик акциялари 14 кундан бери давом этмоқда. Ҳалок бўлганлар орасида 37 нафар хавфсизлик ходими, тўрт нафар тиббиёт ходими ва бир нафар прокурор бор. Яна 2600 дан ортиқ киши жароҳат олган, 2638 нафардан зиёд фуқаро ҳибсга олинган.
Эрон расмийлари ҳалок бўлганлар ва яраланганлар бўйича ҳозиргача расмий маълумот бермади. Бир кун аввал HRANA қурбонлар сони 66 нафар эканини маълум қилган эди.
Норозилик намойишлари 2025 йил 28 декабрь куни Теҳрондаги Кatta бозорда бошланиб, кейинчалик мамлакатнинг бошқа шаҳарларига тарқалган. Намойишлар кучайиши ортидан мамлакат бўйлаб интернетга кириш чекланган.
Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Янцзи дарёсида барпо этилган “Уч дара” (Санся) тўғони бугунги кунда дунёдаги энг кучли ГЭС сифатида тан олинган. Унинг узунлиги 2300 метрдан ортиқ, баландлиги эса 181 метрни ташкил этади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Туркиянинг “Башакшеҳир” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини Истанбулнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Fotospor.com нашри хабар бермоқда.
АҚШ молия вазири, шунингдек, Россияга қарши янги санкцияларнинг жорий этилиши Украина бўйича музокараларнинг қай йўсинда боришига боғлиқлигини қўшимча қилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.