Россия ҳукумати Қўшма Штатларга дипломатик нота йўллаб, Венесуэлага йўл олган ва АҚШ Венесуэла нефти ортилган кемалар блокадаси доирасида ҳибсга олишга уринаётган Bella 1 танкерини таъқиб қилишни тўхтатишни сўради.
Бу ҳақда The New York Times (NYT) манбаларига таяниб хабар берди.
Нашрнинг таъкидлашича, Москва АҚШ Давлат департаментига сўровни 31 декабрь куни кечга яқин юборган, Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгаши ҳам уни қабул қилган.
Америкаликлар бу танкернинг ҳаракатини қарийб икки ҳафта давомида кузатиб боришди. Кема Эрондан жўнаб кетган ва нефть олиш учун Венесуэлага йўл олган пайтда АҚШ кучлари уни Кариб денгизида ушлаб туришга уринган. Соҳил хавфсизлик хизмати расмийларига кўра, танкер давлат байроғисиз сузиб юрган ва агентликда уни ҳибсга олиш учун ордер бор эди, чунки кема АҚШ санксиялар рўйхатига киритилган.
Асосан Россия, Ҳиндистон ва Украина фуқароларидан ташкил топган Bella 1 экипажи бўйсунмай, АҚШ қирғоқ қўриқлаш хизматининг танкерга ўтиришига тўсқинлик қилди, кейин танкер Атлантика океанига қайтди.
Тадқиқотда кўрсатилишича, нафақат ҳукуматга, балки Исроил фуқароларига бўлган салбий қарашлар ҳам кучайган, бунинг асосий сабаби Ғазо ва Қуддусдаги урушлар.
Туркиянинг "Истанбул Башакшехир" жамоаси сафида Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Элдор Шомуродов ҳамда Аббосбек Файзуллаев тўп тепмоқда. Футболчиларнинг ушбу клубда олаётган маоши маълум бўлди.
"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хотин-қизлар ва болаларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликлари ҳимоясини янада кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳозирча «шаҳарликлар»нинг трансфер режаларига кирмайди, деб хабар беради Sports.kz Allez Lens манбасига таянади.
Ўқитувчи миллат келажагини шакллантиради, шифокор инсон саломатлиги ва ҳаётини ҳимоя қилади. Бироқ бугунги кунда уларга нисбатан қўпол муносабат, ҳурматсизлик, баъзан зўравонлик ҳолатларига кўп дуч келмоқдамиз.
А. Хасибуаннинг сўзларига кўра, полиция воқеалар кетма-кетлигини ва ёнғиннинг дастлабки сабабини аниқлаш учун воқеа жойини текшириш ва гувоҳларни сўроқ қилишни ўз ичига олган терговни бошлади.
Индонезиянинг Шимолий Сулавеси вилояти Манадо шаҳрида жойлашган қариялар уйида содир бўлган ёнғин оқибатида 16 киши ҳалок бўлди, яна 15 нафар жабрланувчи шифохонага ётқизилди.
UNICEFнинг Фаластин бўйича вакили Казем Абу Халафнинг сўзларига кўра, Ғазо секторида ҳужумлар ва чекловлар давом этмоқда, натижада болалар азобланмоқда. Камига 19 бола совуқ об-ҳаво туфайли, яна 165 бола эса тўйиб овқатланмасликдан вафот этган.
Нашрнинг ёзишича, Украина учун хавфсизлик кафолатлари ва мамлакатни тиклашни назарда тутувчи Киевнинг янгиланган режаси Москва томонидан "қабул қилиб бўлмас" деб ҳисобланмоқда.
The Washington Post хабарига кўра, Трамп маъмурияти ноқонуний мигрантларни депортация қилиш жараёнини тезлаштириш учун саноат омборларини вақтинчалик сақлаш жойларига айлантиришни режалаштирмоқда.
АҚШнинг Огайо штатидан демократ конгрессмен Жойс Битти Вашингтондаги Кеннеди маркази номининг ўзгартирилгани муносабати билан президент Дональд Трамп ва унинг томонидан тайинланган бошқарув кенгаши аъзоларига қарши суд даъвосини киритди.