Ижтимоий тармоқларда номаълум шахс қизнинг телефонини тортиб олганлиги ҳақидаги хабар тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИБ қуйидагиларни маълум қилди.
Жорий йилнинг 21 декабрь куни тахминан соат 21.20 да 2004 йилда туғилган С.Қ. Миробод тумани Амир Темур кўчасидаги ер ости йўлидан ўтаётган вақтида номаълум шахс 500 АҚШ долларига тенг бўлган телефон аппаратини куч билан тортиб олиб, воқеа жойидан қочиб яширинган.
Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида номаълум шахснинг шахси аниқланиб, у 1999 йилда туғилган, муқаддам судланган (Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик” билан) Мадумаров Отабек Охунжон ўғли эканлиги маълум бўлди ва тезкор қидирув хизмати томонидан ушланди
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси (“Босқинчилик”) билан жиноят иши қўзғатилган. О.Мадумаровга нисбатан “Қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, агар Сиз ушбу шахсдан жабр кўрган бўлсангиз Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-42-54 рақамига ёки 102 қисқа рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.