Касалхона ва қутқарувчилар турли ёшдаги болаларни ўқ жароҳатлари билан қабул қилгани, уларнинг соғлиғи учун хавфли оқибатларга олиб келишини таъкидлаган.
Расмийлар фуқароларни яна ҳавога ўқ узмасликка чақириб, бу анъана ҳар йили бегуноҳ ҳаётни хавф остига қўйишини таъкидлади.
Ҳодисалар полициянинг Янги йил арафасида содир бўладиган ҳар қандай отишма дарҳол ҳибсга олинишига олиб келиши ҳақидаги қаттиқ огоҳлантиришларига қарамай содир бўлди. Жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳуқуқ-тартибот идоралари вазиятни реал вақт режимида кузатиш учун дронлардан фойдаланган.
Қўлга олинганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, кейинги суд жараёнлари давом этмоқда.
Тадқиқотда кўрсатилишича, нафақат ҳукуматга, балки Исроил фуқароларига бўлган салбий қарашлар ҳам кучайган, бунинг асосий сабаби Ғазо ва Қуддусдаги урушлар.
Туркиянинг "Истанбул Башакшехир" жамоаси сафида Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Элдор Шомуродов ҳамда Аббосбек Файзуллаев тўп тепмоқда. Футболчиларнинг ушбу клубда олаётган маоши маълум бўлди.
"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хотин-қизлар ва болаларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликлари ҳимоясини янада кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилган.
2026 йилдан бошлаб "Ташаббусли бюджет" доирасида аҳоли томонидан лойиҳа қийматининг 50 фоиз қисми молиялаштирилганда лойиҳалар автомат ғолиб деб топилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳозирча «шаҳарликлар»нинг трансфер режаларига кирмайди, деб хабар беради Sports.kz Allez Lens манбасига таянади.
А. Хасибуаннинг сўзларига кўра, полиция воқеалар кетма-кетлигини ва ёнғиннинг дастлабки сабабини аниқлаш учун воқеа жойини текшириш ва гувоҳларни сўроқ қилишни ўз ичига олган терговни бошлади.
Индонезиянинг Шимолий Сулавеси вилояти Манадо шаҳрида жойлашган қариялар уйида содир бўлган ёнғин оқибатида 16 киши ҳалок бўлди, яна 15 нафар жабрланувчи шифохонага ётқизилди.
UNICEFнинг Фаластин бўйича вакили Казем Абу Халафнинг сўзларига кўра, Ғазо секторида ҳужумлар ва чекловлар давом этмоқда, натижада болалар азобланмоқда. Камига 19 бола совуқ об-ҳаво туфайли, яна 165 бола эса тўйиб овқатланмасликдан вафот этган.
Нашрнинг ёзишича, Украина учун хавфсизлик кафолатлари ва мамлакатни тиклашни назарда тутувчи Киевнинг янгиланган режаси Москва томонидан "қабул қилиб бўлмас" деб ҳисобланмоқда.
The Washington Post хабарига кўра, Трамп маъмурияти ноқонуний мигрантларни депортация қилиш жараёнини тезлаштириш учун саноат омборларини вақтинчалик сақлаш жойларига айлантиришни режалаштирмоқда.
АҚШнинг Огайо штатидан демократ конгрессмен Жойс Битти Вашингтондаги Кеннеди маркази номининг ўзгартирилгани муносабати билан президент Дональд Трамп ва унинг томонидан тайинланган бошқарув кенгаши аъзоларига қарши суд даъвосини киритди.