Вафот этган ўқувчининг исми Қобилжон бўлиб, у асли тожикистонлик экани айтилмоқда. Ҳужумни амалга оширган ўсмир қўлга олинган. Маълумотларига кўра, унинг исми Тимофей, ёши 15 да.
Маsh Теlegram-каналининг хабар беришича, ҳужумдан бир неча кун олдин Тимофей синфдошларига ўзи ёзган “Менинг ғазабим” номли манифестини юборган. Матнда у жамиятдан қанчалик нафратланиши ҳақида, шунингдек нацистик ғояларни баён қилган.
Тимофей амалга оширган ҳужумини видеокамерага ёзиб олган. Видеода ўсмир олдидан чиққан ўқитувчи ўқувчилардан миллатини сўрагани акс этган. Baza Теlegram-каналининг ёзишича, ўсмир ўзининг математика ўқитувчисини ўлдиришни режалаштирган эди.
Хабар қилинишича, Тимофейнинг телефонида нацистик шиорлар акс этган бронежилет ва каска кийган ҳолда тушган расмлари топилган. Каскада 2022 йили АҚШнинг Буффало шаҳрида содир бўлган қора танлиларга қарши оммавий қотилликка ишора қиладиган ёзув бор эди. Ҳужумчининг футболкасида “Ҳеч қандай ҳаёт муҳим эмас” (No Lives Matter) деб ёзилган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.