Клуб бош ҳомийси 2025 йилги харажатлар сметасини тасдиқлади ва смета ЎФА рўйхатидан ўтказилди. Шунингдек, "Хоразм" вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов клубни Суперлигада қўллаб-қувватлаш юзасидан расмий кафолат берди.
"Хоразм" сўнгги бор 2010 йилги мавсумни элитада ўтказган бўлиб, шундан буён нуфузи жиҳатдан иккинчи рақамли лигада иштирок этиб келаётганди. Клуб ўтган мавсумни Пролигада 6-ўринда якунлаган бўлса-да, ОФК лицензиясига эга чиққан. Мазкур ҳаракат унга Суперлига эшикларини очди.
Аввалроқ "Металлург" ва "Олимпик" Суперлиганинг 16-жамоаси бўлиш имкониятидан воз кечганди. "Хоразм" эса Лига томонидан белгиланган дедлайн давомида талабни бажаришга эришди.
Аввалроқ маълум қилинганидек, Хоразмдаги стадион Суперлига талабларига жавоб бермаслигидан келиб чиқиб, клуб элитадаги рақибларини нейтрал майдонда қабул қилади. Айни вақтда Хоразмдаги стадион чими қандай турда бўлиши масаласи ЎФА билан муҳокама қилинмоқда. Бу масалада қандай келишувга эришилгани ва "Хоразм" унга қадар қайси стадиондан фойдаланиши масаласида кейинроқ хабар берилади.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
«Ёнғин оқибатида куйиб, тан жароҳати олган ва вафот этганлар кузатилмади. Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.
The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, рўйхатга Австралия, Бразилия, Канада, Хитой, Ҳиндистон, Япония, Жанубий Корея, Мексика, Россия, Ветнам ва Европа Иттифоқи киради. Янги тарифлар АҚШ ташқи савдосининг муҳим қисмини ташкил этувчи мамлакатларга таъсир қилади.
Истанбулнинг Таксим майдони туристлар учун диққатга сазовор масканларга бой. Булардан бири ўзгача кўриниши ва маҳобати билан ажралиб турадиган масжиддир.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.