Azerbaijan Airlines (AZAL) Бокудан Қозонга ва ортга парвозларни номаълум муддатга тўхтатди. 8 январ, чоршанба куни ижтимоий тармоқ орқали авиаташувчи ўз қарорини Қозон устидаги ҳаво ҳудуди сўнгги пайтларда мунтазам равишда ёпиб қўйилгани билан изоҳлади.
Хабарда айтилишича, Татаристон пойтахтига парвозларни тўхтатиб туриш «парвоз хавфсизлигини таъминлаш» учун мўлжалланган. «AZAL жорий вазиятни диққат билан кузатишда давом этади ва ҳар қандай ўзгаришлар ҳақида йўловчиларни хабардор қилади», — дейилади компания хабарида.
Қозон 2024 йил 25 декабрда Грозний осмонида учувчисиз учоқ ҳужуми пайтида Embraer 190 самолёти ҳаво мудофаа тизими томонидан уриб туширилгач ва Қозоғистоннинг Оқтов шаҳри яқинида ҳалокатга учрагач, Azerbaijan Airlines парвозларини тўхтатган Россиянинг ўн биринчи шаҳри бўлди. Ҳалокатдан кўп ўтмай AZAL хавфсизлик нуқтайи назаридан Владикавказ, Волгоград, Грозний, Махачқалъа, Минералние Води, Нижний Новгород, Самара, Саратов, Сочи ва Уфага парвозларни бекор қилди.
Москва якуний тинчлик келишуви бўйича музокараларда муваффақиятга эришилса, Украинада вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини билдирди, деб хабар бермоқда Bloomberg манбалари.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
Украина Қуролли Кучларининг Курск вилоятидаги операцияси тез орада якунланиши кутилмоқда. Унинг тугашига бир неча ҳафтадан бир неча кунгача вақт кетиши мумкин, деб ёзмоқда Испаниянинг El Pais газетаси Украина армиясининг номи ошкор этилмаган вакилларига таяниб.
Россия президенти Владимир Путин Украина билан тинчлик келишуви ғояси "тўғри" эканлигини, аммо "муҳокама қилиниши лозим бўлган масалалар, шу жумладан АҚШ билан ҳам" мавжудлигини таъкидлади.
Шунингдек, омборда кирим ҳужжатларига эга бўлмаган, қиймати 1 млрд. 187 млн. сўмлик, маҳаллий ва хориждан келтирилган 25.746 дона турли хил спиртли ичимликлар мавжудлиги ҳам аниқланди.
Аралаш якка кураш устаси Рамазон Темиров 2 март куни UFC Fight Night турнири доирасида Чарльз Жонсонга қарши жанг қилиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган эди.
Путин урушни тўхтатиш бўйича музокаралар арафасида атайлаб "максималистик" талабларни илгари сурган. Унинг ўзи бу талаблар украиналиклар ва европаликлар учун қабул қилинмас бўлиши мумкинлигини билади.
Маълум бўлишича, ушбу ҳодиса бўйича иш судга оширилган, лекин ҳали суд жараёни бошланмаган. Сабрина терговчи унга иш материалларини тақдим қилмаганини айтган.
Жанубий Каролинада собиқ севгилисининг ота-онасини бейсбол таёқчаси билан ўлдирганликда айбланган америкалик Бред Сигмон отиб ўлдирилди. Қўшма Штатлар 2010 йилдан бери биринчи марта қатл қилишнинг бундай туридан фойдаланмоқда.
Япониянинг Абиго шаҳрида яшовчи Юки Симидзу қўшнилари устидан шикоят қилиб, полицияни бир неча минг марта безовта қилгани учун ҳибсга олинди, деб хабар берди Japan Today.