Пойтахтда қарздор 2 млрд сўмга яқин алимент тўлади.
Мажбурий ижро бюроси ахборот хизматининг маълум қилишича, алиментни олдиндан тўлаш бўйича рекорд яна янгиланди! Тошкентлик ота 3 нафар фарзандининг ўн саккиз ёшгача бўлган таъминоти учун салкам 2 млрд сўмлик алиментни олдиндан тўлаб қўйди.
Вазирлар Маҳкамасининг 06.10.2018 йилдаги 808-сонли қарорига асосан алимент маблағларини 5 йилдан кам бўлмаган муддатга ёки фарзандлари 18 ёшга тўлгунига қадар бўлган жами қийматини олдиндан тўлаш ҳуқуқи айрим қарздорларга хорижга чиқиши учун яхши имконият яратди.
Суднинг шу йил 14 августдаги ижро варақасига асосан қарздор Ш.А.дан ундирувчи Ш.Г. фойдасига вояга етмаган 3 нафар фарзанди таъминоти учун улар 18 ёшга тўлгунига қадар алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати шу йилнинг 5 сентябрда Бюронинг Учтепа туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва шу куннинг ўзида ижро иши қўзғатилган.
Қарздор фарзандларининг таъминоти учун улар вояга етгунига қадар бўлган алимент миқдорини олдиндан тўлаб бериш истагини билдирган.
Шундан сўнг, тарафлар томонидан келишув тузилиб, битим суд томонидан тасдиқланган, унга кўра, қарздор Ш.А. ўзига тегишли бўлган жами 1 млрд 825 млн 137 минг сўмга баҳоланган 2 та нотурар жой объектини алимент ҳисобидан ўтказиб берди ва ижро ҳужжати амалда тамомланди.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Жанубий Кореяда шимолий кореялик қочқин Чхве Мин-гён Ким Чен Ин ва бошқа амалдорларга қарши даъво аризаси киритди. У Шимолий Корея қамоқхоналаридаги оғир қийноқлар, жинсий зўравонлик ва таҳқирловларга учрагани сабабли берганини айтган. Бу иш Жанубий Кореяда КХДРнинг инсон ҳуқуқларини бузгани учун очилган илк фуқаролик ва жиноий иш…
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади