Ҳизбуллоҳ Ливанда қуруқликдан ҳужум бўлса, Исроил қўшинларини қайтара олади, деди Ҳизбуллоҳ бош котиби ўринбосари Наим Қосим душанба куни.
«Жанг узоқ давом этиши мумкин ва биз ҳаракат қилиш имкониятлари билан чекланмаймиз. Агар душман армияси қуруқликдан бостириб кирса, биз тайёрмиз, қаршилик кучлари қуруқликдаги жангларга тайёр», — дея унинг сўзларидан иқтибос келтирган Ливаннинг LBCI телеканали.
Қосимга кўра, Исроил Ҳизбуллоҳнинг ҳарбий салоҳиятини пасайтира олмайди, ҳаракат етакчиларининг ўринбосарлари, шунингдек, захира кучлари ҳам бор.
Қосим Исроил томонидан ҳужумга учраган ҳаракат раҳбариятининг йиғилишида 20 нафар юқори мартабали қўмондон иштирок этгани ҳақидаги Исроил томони маълумотларини рад этди. Унинг қайд этишича, Ҳизбуллоҳ тез орада янги бош котибни сайлайди. «Ғалаба бизники, бизга бироз сабр керак», - дея хулоса қилди у.
Аввалроқ The Wall Street Journal нашри манбаларга таяниб, Исроил мудофаа кучлари шу ҳафтада Ливанда қуруқликдан ҳужум бошлаши мумкинлиги, унга тайёргарлик кўриш мақсадида Исроил махсус кучлари Ливан ҳудудига бир неча бор кириб келгани ҳақида хабар берган эди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
Россия ТИВ раҳбари ўринбосарининг фикрича, иттифоқ мамлакатлари совуқ уруш даврида қўлланилган мудофаа режаларига кўп жиҳатдан ўхшаш мудофаа режаларини қабул қилган.
Россия президенти Владимир Путиннинг Орешник ва Ғарб ҳаво мудофааси ўртасидаги «технологик дуэль» таклифи янги рус ракетасининг заиф томонлари ҳақидаги саволга жавоб бўлди.
The Washington Post газетасининг ёзишича, Кремль Украина масаласида муросага келишга тайёр эмас ва музокараларни фақат куч позициясидан олиб боришга интилмоқда.
Россия президенти Владимир Путин Россия махсус хизматлари Украинага Россияда «террорчилик ҳужумлари» қилиш имконини берган «энг оғир хатолар»га йўл қўйганини айтди.
Президент Владимир Путиннинг таъкидлашича, Россия кучлари Украинадаги асосий мақсадлари сари олға интилмоқда ва ҳар куни муҳим ҳудудларни қўлга киритмоқда.
“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳва маҳсулотларининг республикамиз ҳудудига олиб кирилиши ва ички ҳудуддаги яширин айланмасига чек қўйишди.