Инсон атрофини ўраб турган танишлари орасида душманим бор, деган шубҳада юради. Ҳолбуки, одамнинг энг зўр душмани – ўз нафсидир. Киши тирик экан, нафси билан курашда мағлуб бўлмаслиги керак. Нафс шундай ғаним-ки, манманлик ва қайсарлик унинг шиоридир.Аксарият ҳолларда босқинчилик жиноятини эркаклар содир этган бўлса, бугунги воқеамиз қаҳрамонлари “босқинчи” ожизалар, яъни қизлардир.Уларни нафс гирдоби ўз домига тортиб,суднинг қора курсисига ўтиришларига сабаб бўлди.
Хитойлик эркакнинг пулига кўз олайтиришди
Дилбар Холиқова (исм-шарифлар ўзгартирилган) жиноий шериги, вояга етмаган Умида Акбарова билан тил бириктириб, хитойлик эркакнинг пулларини қўлга киритишни мақсад қилишади. Унинг автомашинасида кетаётганда Дилбар Холиқова куч ишлатган ҳолда бўйнидан ушлаб, бир қўли билан сиркага ботирилган матони юзига босади. Аммо у кутгандек эркак ҳушидан кетишнинг ўрнига машинани тўхтатиб, қочиб кетади. Шундан кейин Дилбар Холиқова ва Умида Акбаровалар автомашина юкхонасидан хитойлик эркакка тегишли бўлган Хитой Халқ Республикаси фуқаролик паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаси, иш гувоҳномаси, 5.500 АҚШ доллари, 2.000 Хитой Юани, 15.000 Россия рубли ва бир дона флеш-картаси бўлган кўк рангли сумка (рюкзак)ни талон-торож қилиб, унга жами 61.577.000 сўм миқдорида моддий зарар етказиб, воқеа жойидан яширинишади. Бундан ташқари, Дилбар Холиқова ва Умида Акбаровалар хитойлик эркакка тегишли бўлган фуқаролик паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва иш гувоҳномаси бўлган кўк рангли сумка (рюкзак)ни далага ташлаб юбориб, ушбу ҳужжатларни йўқ қилишади.
Дўкондан “уксус” сотиб олди
Судланувчи Дилбар Холиқова олдинги берган кўрсатмаларини тасдиқлашини маълум қилди. Умида Акбаровани икки йилдан буён таниши, жабрланувчининг уйига Умида билан бирга бормаганлигини, уни телефон орқали чақиришганлигини, қўнғироқ қилган пайти у аёллар гўзаллик салонида бўлганлигини айтди. Умида Акбарова жабрланувчининг уй манзилини “Телеграм” ижтимоий тармоғи орқали жўнатиб, шу манзилга боришини айтганлиги, жабрланувчидан пулларни олиб қўйиш таклифи ҳам айнан ундан чиққанлигини билдирди. Шундан кейин дўкондан “уксус” сотиб олганлиги, унинг фоизига қарамаганлиги, жиноят содир қилингандан кейин жабрланувчига тегишли ҳужжатлар сумка ичида эканлигини кўрмаганлиги ва буни олдиндан билмаганлиги, сумкани очиб кўрмаганлиги ва қўли билан пулларни олмаганлиги тўғрисида кўрсатув берди.
“Ҳаммаси Ойбекнинг кўрсатмаси билан бўлди”
Судда гувоҳ тариқасида сўралган вояга етмаган Умида Акбарованинг маълум қилишича, босқинчилик қилиш фикри Дилбар Холиқованинг йигити “Ойбек”дан чиққан. У ҳар доим хитойлик эркакнинг уйини тозалаш учун бир ўзи борганлигини, ўша куни иши кўпайиб кетганидан Дилбар Холиқовани чақирганини айтди. Улар биргаликда беш хонали уйни тозалаганларидан сўнг эркак хизмат ҳақи сифатида уларнинг ҳар бирига 100 АҚШ долларидан пул берганлигини маълум қилди. Шундан кейин хитойлик эркакда пул кўплигини кўриб, уларни қўлга киритиш мақсадида “Ойбек”нинг кўрсатмаси билан Дилбар Холиқова дўконга кириб, “уксус” сотиб олганлигини, айнан у эркакнинг юзига сиркали матони босгани ва сумкани олганини билдирди.
Ҳукм ўқилди
Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида судья Тимур Касимов раислигида кўрилган мазкур жиноят ишида Дилбар Холиқова ЖКнинг 164-моддаси 2-кисми “а,б,в” бандлари, 227-моддаси 2-қисми “а” банди ва 127-моддаси 3-қисми билан айбдор деб топилди.ЖКнинг 59,61-моддалари тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли биланузил-кесил ўташлик учун 4 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилишжазоси белгиланди.
Умида Акбарова ЖКнинг 164-моддаси 2-кисми “а,б,в” бандлари ва 227-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбдор деб топилди. ЖКнинг 62-моддаси тартибида узил-кесил ўташлик учун 1 йил 8 ой 24 кун муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
2024 йил ноябридан режалаштирилган ва 2025 йилда амалга оширилган «Қизил тўй» операцияси давомида Исроил ҳарбий ҳаво кучлари 12 дақиқа ичида Эроннинг 10 нафар юқори лавозимли ҳарбий раҳбарини йўқ қилишга эришди. Бу операция Эрон мудофаа тизимида жиддий нуқсон борлигини намойиш этди.
Ўзбекистон футболининг иқтидорли ёшлари халқаро майдонда ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлмоқда. “Пахтакор” клуби ҳужумчиси Саидумархон Саиднуруллаев ҳамда “Сурхон” сафида тўп сурувчи икки ёш футболчи — Беҳруз Каримов ва Беҳруз Шукуруллаев Англиянинг машҳур “Куинз Парк Рейнжерс” (КПР) клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга йўл олишди.
Россия ТИВ расмий вакили айтишига кўра, Эрон Россияга “Ядро қуролини тарқатмаслик” шартномаси мажбуриятини тўлиқ бажараётгани ҳақида аниқ маълумотлар берган
БМТ 2024 йилда болаларга қарши ҳарбий низолардаги зўравонликлар «мисли кўрилмаган даража»га етганини маълум қилди. Энг кўп ҳуқуқбузарликлар Ғазо ва ишғол этилган Ғарбий соҳилда Исроил армияси томонидан содир этилган.
20 июнь куни “Eco Expo Central Asia 2025” халқаро экологик технологиялар кўргазмаси доирасида Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Нйсанбаев иштирокчиларнинг кўргазма стендлари билан танишди. Юқори мартабали меҳмонга Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамроҳлик қилди.
Европа Иттифоқи Россия билан кўп йиллик энергетик алоқаларга чек қўйишни режалаштирмоқда. Яқинда қабул қилинган таклифга кўра, ЕИ 2027 йил охиригача Россиядан табиий ва суюлтирилган газ импорт қилишни тўхтатиш учун юридик мажбурий механизмлар жорий этмоқчи.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода 8 нафар қиз келин либосида “Эр керак” деб ёзилган плакатлар билан марказий кўчаларни айланиб юргани акс эттирилган.
Исроилнинг 13 июн куни амалга оширган ҳаво ҳужумлари натижасида Натанзда жойлашган асосий ядровий заводидаги уранни бойитиш центрифугалари бутунлай йўқ қилинган бўлиши мумкин. АЭХА бу ҳодисани радиацион ва кимёвий ифлосланиш келтириб чиқарган жиддий авария сифатида баҳоламоқда.
АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет Яқин Шарқдаги марказий ҳарбий округ ҳудудига қўшимча ҳарбий кучлар ва воситалар юборилишини маълум қилди. Бу қарор Америка қўшинларини ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинган.
Миср давлатига қарашли MENA ахборот агентлиги хабар беришича, бу қўшма баёнот 16 июнь куни, Миср ташқи ишлар вазири Бадр Абделатти ташаббуси билан, Яқин Шарқ, Шимолий Африка ва Жанубий Осиёдаги ҳамкасблари билан кенгашлардан сўнг эълон қилинган.
86 ёшли Олий раҳбар Оятулло Али Ҳоманаий борган сари яккаланаётгани кўзга ташланмоқда. Унинг асосий ҳарбий ва хавфсизлик маслаҳатчилари Исроилнинг ҳаво ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган, бу эса унинг яқин маслаҳатчилар доирасида катта бўшлиқ қолдириб, стратегик хато қилиш эҳтимолини оширмоқда.
Жиноятдан сўнг Зуев шериги билан бирга ўлдирилган одамнинг жасадини ўзига тегишли чорвачилик фермасида ҳайвонлар учун мўлжалланган кремация печида ёқиб юборган.
Исроил тарихидаги энг кўп хизмат қилган бош вазирнинг сиёсий фаолияти унинг шахсий миссияси — Исломий Республика Эрондан келаётган таҳдидлар ҳақида дунёга огоҳлик бериш билан белгиланган.
Шу билан бирга, Эрон расмийлари агар Тел-Авив агрессиясини тўхтатмаса, Теҳрон ҳарбий бўлмаган объектларни ҳам бомбардимон қилишни бошлаши мумкинлигини айтган
Бир вақтлар бутун дунёда имкониятлар юрти сифатида таниқли бўлган Америка Қўшма Штатлари энди айрим хорижликлар учун хавфли ва исталмаган жой сифатида кўрилмоқда.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг Эрондаги ҳокимият ўзгариши ва Исроилнинг ҳужумлари ўртасидаги боғлиқлик ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди.
Бу ҳужум Украина чегарасидан қарийб 1000 км узоқда амалга оширилган. Украина Бош штабига кўра, ушбу заводда Эронда ишлаб чиқилган «Шаҳид» дронлари йиғилади, синаб кўрилади ва Украина ҳудудига, айниқса, энергетика ва фуқаролик инфратузилмасига қарши қўлланилади.
Ҳиндистонлик саноатчи ва Sona Comstar компаниясининг раиси Сунжай Капурнинг вафоти асалари чақиши натижасида юзага келган юрак хуружидан келиб чиққан бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Франция президенти Эмманюуэль Макрон АҚШ президенти Дональд Трамп таклиф қилган Россиянинг Исроил ва Эрон ўртасида воситачилик қилиши ғоясига қарши чиқди.
Бугун жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида К. Дусовга (1984 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, муқаддам судланган) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.
АҚШ 36 та давлат фуқаролари учун мамлакатга кириш чекловларини жорий этмоқчи. Бу ҳақда The Washington Post нашри давлат департаменти ҳужжатлари билан танишган ҳолда хабар берди.
The Washington Post нашри Исроил Эронга авиаҳужум уюштиришдан олдин қандай қилиб мамлакатнинг ҳаво мудофаа тизимини ва ракета қурилмаларини ишдан чиқарганини очиқлади.
Сўнгги уч кунлик Эрон билан тўқнашувлар давомида Исроилнинг машҳур ракетага қарши мудофаа тизими — "Темир гумбаз" (Iron Dome) — маълум заифликларни намоён қилди, деб ҳисоблайди таҳлилчилар.
Исроил ва Эрон якшанбага ўтар кечаси бир-бирига янги ҳужумлар уюштирди, шу билан бирга АҚШ Президенти Дональд Трамп бу можарони осонлик билан тугатиш мумкинлигини айтди ҳамда Эронни огоҳлантирди.
Эронда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) ахборот тарқатиш фаолиятини кескин чеклаб, Исроил манфаатига хизмат қиладиган ҳар қандай хабар ёки ҳамкорлик ўлим жазоси билан жазоланишини эълон қилди. Бу баёнот маҳаллий ва халқаро журналистлар фаолиятини жиддий хавф остига қўяди.
Эрон ва Исроил ўртасидаги ҳарбий тартибсизликлар оқибатида Ўзбекистон авиакомпаниялари айрим парвозларни ўзгартириш ёки бекор қилишга мажбур бўлди. Хавфсизлик нуқтайи назаридан бир қатор давлатлар ҳаво ҳудуди вақтинча ёпилди.