Йиғилишда йил бошидан Қашқадарё вилоятида мева-сабзавот экспорти 2 карра ошиб, 62 миллион долларга етгани таъкидланди.
Кўкдаладаги 6 минг гектар лалми ерда тарвуз, вилоятнинг 13 та туманидаги 6 минг гектар экин ерларида помидор етиштиришни йўлга қўйиш орқали тарвузнинг йиллик экспортини 30 миллион долларга, помидорни эса 5 миллион долларга етказиш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.
Помидор, бодринг ва бошқа сабзавот уруғларининг импорти катталиги, маҳаллий шароитга мос, унумдор ва касалликка чидамли навлар йўқлиги қайд этилди. Шу муносабат билан Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти Мексикадаги халқаро ғалла ва маккажўхори маркази (CYMMIT) билан ҳамкорлик ўрнатиб, 500 турдаги янги нав олиб келгани маъқулланди.
CYMMIT вакиллари Қашқадарёда ғалла ва озуқа экинлари бўйича марказ очмоқчи. Энг муҳими, мексикалик ҳамкорлар ўзининг тезкор нав яратиш технологиясини олиб келяпти. Ушбу марказ фаолиятини ривожлантиришга 3 миллион доллар йўналтириш топширилди.
Бундан ташқари, картошкачиликни ривожлантириш мақсадида Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан картошка етиштириш харажатининг ярми учун 10 фоиздан 12 ой муддатга имтиёзли кредит ажратилади. Картошкачилик техникалари импорт божидан озод этилади, юқори авлодли уруғ харид қилишда ҚҚСнинг 50 фоизи қайтариб берилади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.