Етти ёшли Настя оиласи билан Украинадан Исроилга рак касаллигига қарши даволаниш учун келган эди. Бироқ 14-июн куни Эрон томонидан отилган ракета Тел-Авив яқинидаги Бат-Ям шаҳридаги турар жой биносига тушди. Ҳужум натижасида 8 киши ҳалок бўлди. Йиғилиб қолган вайроналар остида Настя, унинг онаси, бувиси ва амакиваччалари қолиб кетди. Бу ҳақда Исроилнинг ynet ахборот портали хабар беради.
Настя оиласи билан 2022-йил декабр ойида Одессадан Исроилга келган. Унда ўткир лейкемия (қон саратони) аниқланган эди. Қизалоқ кимётерапиядан ўтган, аммо орадан вақт ўтиб, касаллик яна қайтган. Отаси Артём Украинада Қуролли Кучлар сафида қўшилиб, қизи даволаниши учун хайрия маблағлари йиғган бир пайтда, Настянинг онаси Мария, бувиси ва акаси у билан бирга Исроилга йўл олган эди. Энди эса уларнинг аксарияти Эрон ракеталари қурбони бўлди.
Настянинг онаси Мария ҳам, тахминларга кўра, ҳужумдан тирик чиқмаган. Расмий равишда у ҳозирча бедарак йўқолганлар рўйхатида турибди, аммо исми аллақачон ҳалок бўлганлар рўйхатига киритилган. Унинг жасадини излаш ишлари давом этмоқда.
Мария эри — Настянинг отаси — тирик. Уnga Украинани тарк этишга рухсат берилмаган. Айни пайтда Украина элчихонаси ушбу фожиани тасдиқлади: "Украинанинг беш фуқароси, шу жумладан уч нафар бола ҳалок бўлган". Ҳозирча жасадларни Украинга олиб кетиш имконсиз, чунки ҳаво макони ёпилган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.