МАКТАБЛАРДА ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ ВА ПСИХОЛОГ ШТАТЛАРИ ҚИСҚАРИЛАДИМИ?

МАКТАБЛАРДА ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ ВА ПСИХОЛОГ ШТАТЛАРИ ҚИСҚАРИЛАДИМИ?

Маълумотларга қараганда, ёшлар етакчиси ва психолог лавозими қисқариши муносабати билан, уларни бошқа иш билан таъминлаш бўйича мактаб директорларига топшириқ берилибди, деб ёзмоқда Бахтиёр.уз. Ундан ташқари бошқа лавозимлар қисқариши бўйича ҳам тасдиқланмаган маълумотлар тарқалган, дейилади хабарда.

... мактабларда лавозимлар қисқариши бўйича биронта ҳам масъулнинг сўзи илгари айтган гапига тўғри келмаяпти. Улар билан боғлансангиз қисқармайди, ҳавотирга ўрин йўқ дейди. Лекин, халқ таълими бўлимлари эса қисқаради ходимингизга иш топиб беринг деб директорларни сиқувга олмоқда. Ўзи шу мактаблардаги штатларни ўзгартиришдан бошқа ишимиз қолмаган кўринади.

Энг қизиғи шундаки, бу ҳақда биронта расмий манба фалон лавозимни фалон йилда қисқартириш режалаштириляпти деб маълумот бермайди. Ҳамма жим.

Мактаблардаги лавозимларни ўзгартириш ёки қисқартириш ходимларнинг ишчанлик фаолиятига таъсир кўрсатади. Лавозимларни ўзгартириш ёки қисқартишни энди тўхтатиш керак.

Агар қисқарадиган бўлса, бу ҳақда расмий манбаларда хабар бериш керак. Меҳнат қонунчилиги ва ходимларнинг ҳуқуқларини поймол қилмаслигимиз лозим. Хуллас, масъуллардан бунга расмий муносабат кутиб қоламиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!