3,2 миллиард сўмлик қўлқоп “операцияси” фош этилди

3,2 миллиард сўмлик қўлқоп “операцияси” фош этилди

Буни Тошкент шаҳар божхона бошқармаси фаолияти мисолида ҳам кузатиш мумкин. Хусусан, бошқарманинг контрабандага карши курашиш ва божхона аудити бўлими томонидан “Чуқурсой” ТИФ божхона пости билан ҳамкорликда Хитой давлатидан юртимизда фаолият олиб борувчи МЧЖлардан бирининг номига юборилган, юк ҳужжатларига кўра “трикотаж мато” товарлари божхона кўригидан ўтказди. Буни қарангки, ҳужжатларда “трикотаж мато” кўрсатилган бўлсада, аслида божхона кўриги давомида қиймати 3 миллиард 235,9 миллион сўмлик 415 минг 720 жуфт трикотаж қўлқопи борлиги аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур товарларга 2,6 миллиард сўм миқдорида божхона тўлови ҳисобланди.

Шунингдек, божхона органлари томонидан қимматбаҳо металл ва тошлардан ясалган заргарлик буюмларининг ноқонуний айланмасига қарши самарали кураш олиб борилмоқда. Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Бош почтампт” божхона постига хориждан юртимизда истиқомат қилувчи қилувчи фуқаро номига келтирилган почта жўнатмаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Натижада почта жўнатмасида почта декларацияида қайд этилмаган қиймати 138,4 миллион сўмни ташкил этувчи 10 турдаги 179,85 грамм оғирликдаги заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Яна бир маълумот, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой техник идораси” темир йўл чегара божхона постида бир қатор ҳуқуқбузарлик ҳолатларига чек қўйилди. Жумладан, божхона пости ходимлари томонидан контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари билан ҳамкорликда хориждан келтирилган 2 та юк контейнерида келтирилган хўжалик товарларининг инспекцион кўрик мажсуасидан олинган тасвирлари ва юк ҳужжатларида қайд этилган маълумотлар ўртасида тафовут бўлганлиги сабабли божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, бир юк контейнерида ҳужжатларда кўрсатилмаган 7 турдаги қиймати 250 миллион сўмлик алоқа техник воситалари, бошқа бир контейнерда эса йўл юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча ва ҳужжатларда кўрсатилмаган қиймати 533 миллион сўмлик 3 турдаги буёқ товарлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!