Зироат Мирзиёева ёшларнинг иқлимга оид ташаббусларини кенг қўллаб-қувватлашга чақирди

Зироат Мирзиёева ёшларнинг иқлимга оид ташаббусларини кенг қўллаб-қувватлашга чақирди

Зироат Мирзиёева COP29 иштирокчиларини ёшларнинг иқлимга оид ташаббусларини кенг қўллаб-қувватлашга чақирди. Бугун, 12 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Биринчи хоними Зироат Мирзиёева жорий йилнинг иқлим сиёсати ва барқарор ривожланиш соҳасидаги асосий воқеасининг қатор тадбирларида иштирок этмоқда.

Саммит доирасида "Ёшларнинг иқлим ўзгариши бўйича ҳаракатлардаги етакчилиги " мавзусида форум бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева, Озарбайжон Биринчи хоними Меҳрибон Алиева, Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған, Қирғизистон Биринчи хоними Ойгул Жапарова иштирок этди. Шунингдек, Қозоғистон, Тожикистон, Венгрия, БМТ тузилмалари ва халқаро ташкилотларнинг юқори мартабали вакиллари, мазкур мамлакатларнинг ёш экофаоллари қатнашди.

Учрашув аввалида меҳмонлар мамлакатларимиз экофаоллари томонидан ишлаб чиқилган "Indivisible" ("Бўлинмас") бадиий инсталляцияси билан танишди бошланди. Панно қуроқ техникасида ишланган бўлиб, ундаги ҳар бир мато парчаси мамлакатлар учун ноёб бўлган ва йўқолиб бораётган ўсимликни англатади. Табиий меросни асраб-авайлашга даъват этувчи ушбу лойиҳа табиат ва инсоният бўлинмаслигини ёдга солади.

Зироат Мирзиёева ёшларнинг иқлимга оид ташаббусларини кенг қўллаб-қувватлашга чақирди

Ўзбекистон Биринчи хоними, "Zamin" халқаро жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева ўз нутқида қардош Озарбайжон ҳукумати ва халқини СОР-29 юксак савияда ташкил этилгани билан табриклади, шунингдек, Ҳайдар Алиев жамғармаси билан ҳамкорликда ўтказилаётган қўшма форумни шахсан қўллаб-қувватлагани учун Биринчи вице-президент, Биринчи хоним Меҳрибон Алиевага миннатдорлик билдирди.

Иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларидан ёш авлод – гўдаклар, болалар ва ўсмирлар ҳаётига катта таъсир кўрсатаётгани, уларнинг миллионлаб тенгдошлари табиий офатлардан, қурғоқчиликдан, сув ва озиқ-овқат танқислигидан ҳар куни азият чекаётгани қайд этилди.

— Бу ҳодисаларга қарши курашни ёш авлодсиз, унинг онгли ва фаол иштирокисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Ушбу нуфузли минбардан туриб, бугун Марказий Осиё ва Туркий халқлар ёшлари ҳам мана шу глобал ҳаракатнинг ажралмас қисми сифатида шаклланаётганини қайд этиш менга катта фахр бағишлайди, — деди Зироат Мирзиёева.

Мамлакатимизнинг Биринчи хоними ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари бўйича ўз фикрлари билан бўлишди.

Ёшларимизнинг иқлим соҳасидаги билимларини янада ошириш мақсадида маърифий тадбирлар ва "яшил" контентни кенгайтириш, ёш авлод вакиллари билан тизимли ва мунтазам "иқлим мулоқоти”ни ўрнатиш, шунингдек, фарзандларимизнинг иқлим ўзгаришига қарши курашиш имкониятларини экологик стартапларни рағбатлантириш ва сунъий интеллектдан фойдаланиш орқали кенгайтириш шулар жумласидан.

Зироат Мирзиёева сўзининг якунида йигит-қизларга мурожаат қилиб, шундай деди: " Бугун сиз иқлим ўзгариши бўйича ҳаракатнинг олдинги сафидасиз. Сизнинг қатъий шижоатингиз, янги ғоялар ва ташаббусларингиз ҳаммамизни умумий мақсад сари янада бирлаштиради. Шуни билингки, сизнинг фаоллигингиз, саъй-ҳаракатларингиз ҳаётимизни, Ер сайёраси аталмиш умумий маконимизни албатта ўзгартиради".

Тадбир давомида Ўзбекистон, Венгрия, Озарбайжон, Тожикистон, Туркия, Қирғизистон ва Қозоғистон экофаоллари ҳукуматларни ёш авлоднинг иқлим ўзгариши билан боғлиқ жараёнларда иштирок этиш имкониятларини кенгайтиришга чақирувчи баёнот билан чиқдилар.

Шунингдек, ёшлар минтақавий, шу жумладан Ўзбекистонда ўтказилган экологик оромгоҳлар давомида ишлаб чиқилган иқлимга оид ташаббусларини тақдимот қилдилар.

Асосий таклифлар - Халқаро маслаҳат қўмитасини тузиш, билим алмашиш, минтақавий ва миллий иқлимга оид лойиҳаларни мувофиқлаштириш учун майдон бўлиб хизмат қиладиган рақамли платформа яратиш, шунингдек, барқарор ривожланишни илгари суриш ва ёшлар ўртасида экологик саводхонликни оширишга қаратилган "Young Climate Champions" халқаро экофаоллар ҳамжамиятини ташкил этиш.

"Трансчегаравий экотизимлар" лойиҳаси трансчегаравий табиат объектлари - қўриқхоналар, дарёлар ва ҳайвонларнинг миграция йўналишларини асраш бўйича лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутади.

Зироат Мирзиёева ёшларнинг иқлимга оид ташаббусларини кенг қўллаб-қувватлашга чақирди

Экофаоллар визуал контент, шу жумладан VR-видеолавҳалардан иборат интерфаол ўқув харитасини намойиш этдилар.

Ушбу ташаббусларнинг барчаси реал ҳаётга кўчмоқда, уларни барқарор амалга ошириш учун давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёш экофаоллар, тадбиркорлар, олимлар ва экспертлардан иборат Экологик кун тартиби бўйича маслаҳат қўмитаси ташкил этилди.

Қўмита қарорларини қўллаб-қувватлаш учун Марказий Осиё мамлакатлари, Озарбайжон, Венгрия ва Туркиянинг ёшлар ишлари, экология ва таълим вазирларидан иборат нуфузли Васийлик кенгаши тузилди.

Маслаҳат қўмитаси бош қароргоҳи Тошкентда жойлашган янги Бутунжаҳон ёшлар офисида фаолият юритади. Мазкур офис ҳузурида глобал миқёсда ёшлар ташаббуслари ва лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳам иш олиб боради.

Форумнинг асосий воқеаси Ўзбекистон, Озарбайжон, Венгрия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркия томонидан 2024-2030 йилларда Барқарор ривожланиш маданиятини илгари суриш ҳамда болалар ва ёшларни иқлим кун тартибига жалб қилиш бўйича халқаро стратегиянинг имзоланиши бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Саудия Арабистони хазина топди, нефть конларида «оқ олтин» аниқланди

Бу қиролликнинг нефтга бой иқтисодиёти учун нимани англатади?

Россия олти давлат элчихоналарига ҳужум қилди

Киевда Россиянинг ракета ҳужуми натижасида олтита хорижий элчихона зарар кўрди, деди Украина Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Георгий Тихи.

Долларнинг сўмга нисбатан янги қиймати маълум бўлди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 23 декабрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

«Энди жуда қийин бўлади»: Килиан Мбаппе Лионел Месси тажрибасидан сўнг Криштиану Роналду билан ўйнай олмаганидан афсусдалигини айтди

Килиан Мбаппе «Реал Мадрид» афсонаси Криштиану Роналду билан кийиниш хонасини баҳам кўра олмаслигидан афсусда.

Британия рекорд миқдордаги аскарини йўқотди

Буюк Британия қуролли кучларининг сони оммавий ихтиёрий ишдан бўшатишлар фонида - иш ҳақи рекорд даражада ошганига қарамай, қисқаришда давом этмоқда.

Россияликлар "Ҳумо арена" бўйича шикоят қилишди

22 декабрь куни Тошкент шаҳридаги "Ҳумо арена" мажмуасида хоккей бўйича КХЛ доирасидаги "Динамо" Минск ва "Спартак" Москва жамоалари ўртасидаги ўйин ўтказилганди.

Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилиши кутилмоқда

Бу ҳақда "Ўзгидромет" хабар берди.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси фаолиятини юртимизда давом эттиради

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Умар Эшмуродов фаолиятини яна юртимизда давом эттириши мумкин.

Эртага, 22 декабрь куни юртимиз бўйлаб кутилаётган об-ҳаво маълумоти билан танишинг

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлиги хабар берди.

АҚШ Украинанинг Россия ҳужумини тўхтата олмаслигини эълон қилди

Украина Россиянинг олға силжишини тўхтатишга қодир эмас, бу ҳақиқат. Бу ҳақда америкалик разведканинг собиқ ходими Скотт Риттер YouTube'даги i Judging Freedom каналида айтиб ўтди.

Қаттиқ совуқ қачон чекиниши маълум қилинди

Ёғиб ўтган қордан сўнг Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қор қоплами ҳосил бўлди. Бугун эрталаб ҳаво ҳарорати 8-13 даража совуққача, айрим жойларда 15 даража совуққача, энг чекка жанубда 4-6 даража совуққача пасайди.

Ўзбекистонга яна қорли совуқ ҳаво кириб келмоқда

20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.

Эркинжон Турдимовнинг янги иш жойи маълум бўлди

Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод этилган Эркинжон Турдимов Президент Администрациясига ишга ўтказилади.

Юртимизга қачон қор ёғади?

Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Ҳаво ҳарорати -8 даражагача тушиши кутилмоқда

Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Россия ТИВ: Биз қулоғи борлар эшитади, мияси борлар тушунади, деб умид қиламиз

Лавров “Россиянинг сабр-тоқатини синовдан ўтказмасликка” чақирди.

НАТОнинг учта давлати Россияга қарши туришни истамаслигини тан олди

Бу ҳақда сиёсатчилар Индепендент нашрига берган интервюсида гапирди .

Москва Кишинёвга таҳдид қилди

Кишинев томонидан Днестрбўйи электр стансиясини зўрлик билан босиб олиниши Европада оғир оқибатларга ва беқарорликка олиб келади.

Мўғулистон Ўзбекистонга қўй етказиб бершни бошлади

Бу ҳақда чоршанба куни маҳаллий ОАВ Мўғулистон озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги ва енгил саноат вазирлиги маълумотларига таяниб хабар берди.

Файзуллаев нега ота-онасини Москвага олиб кетмаслигини тушунтирди

Москванинг ЦСКА ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Аббосбек Файзуллаев нега ҳалигача ота-онасини Россия пойтахтига кўчирмагани ҳақида гапириб берди.

Маҳмуд Аббос режими Ғарбий Соҳилда Ал-Жазира каналини тақиқлади

Бу ҳаракат Аббос режимининг Женинга ҳужуми пайтида Ал-Жазира "нифоқ уруғини сепмоқда ва ички низоларни қўзғатмоқда" деган айбловлар фонида амалга оширилди.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги: 24 соат ичида 20 дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди

Бу ҳақда Фаластин анклавининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнот берди.

Қозоғистондаги авиаҳалокатда қанча одам қурбон бўлгани айтилди

Қозоғистоннинг Ақтау шаҳри яқинида Embraer 190 ҳалокати 38 кишининг ҳаётига зомин бўлди.

АҚШ Ғазодаги сулҳ, ёрдам ҳақида гапиради, аммо Исроилнинг очлик сиёсатини эътиборсиз қолдиради

Байден Нетаняхуга Ғазода хоҳлаган ишини қилиши учун "бўш чек" берганга ўхшайди.

Судандаги вабо эпидемияси

Суданда вабо эпидемияси қурбонлари сони 1258 кишига етди.

Украина урушнинг яна бир қишини ўтказмоқда

Россиянинг Украина энергетика инфратузилмасига ҳужумлари шу йилнинг баҳоридан бошлаб кучайди.

Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев ва Путинга ҳамдардлик билдирди

Давлатимиз раҳбари барча жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишларини тилади.

Парагвайда 57 тонна марихуана мусодара қилинди

Бу ҳақда мамлакат президенти Сантьяго Пенья ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилган.

Исроил армияси Ямандан отилган ракетани тутиб олгани ҳақида хабар берди

Бу ҳақда Исроил мудофаа кучлари матбуот хизмати маълум қилди.

Мюнхенда қариялар уйи ёниб кетди

Бу ҳақда Билд хабар бермоқда .

БМТ: Дунёда оч одамлар сони ортиб бормоқда

Бой давлатлар халқаро ташкилотларни молиялаштиришни қисқартирар экан, дунёда оч одамлар сони ортиб бормоқда.

Ўзбекистонда автомобиль давлат рақами салкам 1 миллиард сўмга сотилди

Авторақамлар онлайн аукционида сотувга қўйилган 01 888 BBB авторақами 965 миллион 250 минг сўмга сотилди.

Жаҳондаги энг йирик автомобил етказиб берувчиси маълум қилинди

Европа Иттифоқи томонидан электромобилларга бож жорий этилишига қарамай, Хитой 2025 йилда жаҳон бозорида энг йирик автомобил етказиб берувчиси бўлиб қолади.

Украина Россиянинг биринчи 1 млрд долларини олди

Бу АҚШ G7 ташаббуси доирасида Россия активларидан фойдаланиш орқали ажратишга тайёр бўлган режалаштирилган 20 миллиард долларнинг биринчи траншидир.

Россия ва Хитой мудофаа харажатларини 50 фоизга оширди – биз эса чангда қолиб кетибмиз — Daily Express

Нашрнинг ёзишича, янги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Буюк Британиянинг душманлари ҳарбий харажатларни кўпайтирмоқда, аммо Буюк Британия мудофаа учун ЯИМнинг 2,5 фоизини таъминлай олмаяпти.

Россияда 5 нафар Ўзбекистон фуқароси ёниб кетди

Россия Федерациясининг Татаристон бўйича Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотлаига кўра, жорий йил 24 декабрь эрталаб соат 3:00 ларда Татаристон Республикасида Елабуга муниципал туманида жойлашган «МИР» чорвачилик фермасининг иншоотида ёнғин содир бўлган.

Абдуқодир Ҳусанов — 21 ёшгача бўлган футболчилар орасида энг яхши марказий ҳимоячи

Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES) турли позицияларда ўйновчи 21 ёшгача футболчилар орасида тадқиқот ўтказиб, энг яхши футболчилар рейтингини тузиб чиқди.

БМТ Исроилни Ливандан қўшинларини олиб чиқишга чақирди

Бу ҳақда ташкилотнинг расмий Телеграм- каналидаги инглиз ва араб тилларидаги нашрда айтилган.

Хитойда оломонга бориб урилган ҳайдовчи ўлимга ҳукм қилинди

Бу ҳақда Синхуа агентлиги хабар бермоқда .

Нетаняху Яманда ҳутийларга ҳужум қилишни буюрди

Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди .