Украина президенти видео мурожаатида разведка маълумотларига таяниб, Россия Украинанинг энергетика инфратузилмасига қарши кенг кўламли ҳужумлар режалаштираётганини билдирди.
"Москва урушни якунлаш бўйича илгари сурилаётган реал таклифларни рад этмоқда. Россия ҳужумлари доимий равишда такомиллашиб бормоқда. Афсуски, ёвузлик ҳам ривожланяпти", — дея қўшимча қилди у.
Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков эса Швейцарияда ўтадиган музокараларда барча асосий масалалар, жумладан ҳудудий масалалар ҳам муҳокама қилинишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Россия делегацияси таркиби 20 кишигача кенгайтирилади ва унга Владимир Мединский раҳбарлик қилади.
17–18 феврал кунлари Женевада ўтиши режалаштирилган учрашув Украина, Россия ва АҚШ вакиллари иштирокида бўлиб ўтади. Аввалги музокаралар 23–24 январ ҳамда 4–5 феврал кунлари Абу-Даби шаҳрида ташкил этилган, бироқ томонлар муҳим келишувга эриша олмаганди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Ўтган йили Ўзбекистон миллий терма жамоаси бошқаришга таклиф этилган машҳур немис мутахассиси Йоахим Лёв барибир жаҳон чемпионатига бориш имкониятига эга бўлди.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.