Германия канцлери Олаф Шольц Украина президенти Владимир Зеленскийнинг Рио-де-Жанейродаги G20 саммитига таклиф этилмаганидан хафа эканлигини билдирди. Тадбир 18-19 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.
Зеленский Украинанинг тинчлик режасини тақдим этган виртуал тарзда иштирок этган 2022 йилги саммитдан фарқли ўлароқ, бу сафар учрашув Украина делегациясисиз ўтади - Бразилия расмийлари Зеленскийни дунёнинг 20 та энг йирик иқтисодиёти саммитига таклиф қилмасликка қарор қилишди.
Шу билан бирга, Бразилия Россияни таклиф қилди: йиғилишда ташқи ишлар вазири Сергей Лавров вакиллик қилади. Президент Владимир Путин унинг иштироки Бразилия президенти Луиз Инациу Лула да Силвага муаммо туғдириши мумкинлигидан хавотир билдирган.
Бразилия Халқаро Жиноят Суди юрисдикциясини қабул қилади. Агар Путин мамлакатга учиб кирса, уни ҳарбий жиноятларда айблаб ҳибсга олиши ва Гаагага экстрадиция қилиши шарт эди. Москва Гаага судининг қарорини рад этиб, уни «юридик кучсиз» деб атайди.
Германиянинг Statista компанияси маълумотларига кўра, табиий захиралари қиймати бўйича энг бой мамлакат — Россия. Мамлакатнинг табиий бойликлари 75 трлн долларга баҳоланган.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Доналд Трампнинг Оқ уйга яқин орада қайтиши муносабати билан, Шольц Европа етакчилари нафақат АҚШ президенти билан, балки Путин билан ҳам гаплашиши муҳимлигини айтди.
Эрон расмийлари олий раҳнамо Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг оғир бемор экани ҳақидаги хабарларни рад этиб, унинг Ливанда пейжерлар портлашида яраланган Бейрутдаги элчи билан учрашуви акс этган видеони эълон қилди.
General Motors концерни жаҳон бўйлаб мингдан ортиқ ходимларини ишдан бўшатади, уларнинг 507 нафари Уоррен (Мичиган штати)даги бош муҳандислик маркази мутахассисларидир, деб хабар берди Reuters.
Ҳафта бошида Европа Иттифоқи Эронга қарши қўшимча чекловлар жорий этишга қарор қилди. Бу қадамга Эрон Россияга ҳарбий ёрдам бераётгани ҳақидаги шубҳалар сабаб бўлган.
Трамп жамоаси Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиқишни ташкиллаштиришда иштирок этган ҳарбийлар рўйхатини тайёрламоқда ва уларни жавобгарликка тортиш имкониятларини ўрганмоқда. Бу ҳақда NBC News телеканали маълум қилмоқда.