17 ноябрь куни Финляндия ҳудудида НАТО мамлакатлари иштирокида кенг кўламли артиллерия машғулотлари бўлиб ўтди, деб хабар беради CNS ахборот агентлиги.
Бу Финляндиянинг 2023 йилда НАТОга аъзо бўлганидан кейинги биринчи йирик ҳарбий тадбиридир.
Машғулотлар НАТОнинг «Dynamic Front-25» дастури доирасида ташкил этилди. Унда Финляндия, АҚШ, Швеция, Буюк Британия, Франция ва НАТОнинг бошқа давлатларидан жами 3600 нафар аскар иштирок этди.
Машғулотлар Финляндиянинг Лапландия вилоятидаги Роважарви полигонида бўлиб ўтди. Бу полигон Европадаги энг йирик ҳарбий полигон ҳисобланади.
Финляндия армияси полковниги, машғулотлар раҳбари Макиталонинг сўзларига кўра, Роваярви полигони кўп йўналишли дала артиллерия тактик машқларини ўтказиш имконини беради. Бундан ташқари, ушбу ҳудуд ҳарбийларни Арктика минтақасининг мураккаб иқлим ва географик шароитларига мослашишга ўргатади.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Германиянинг Statista компанияси маълумотларига кўра, табиий захиралари қиймати бўйича энг бой мамлакат — Россия. Мамлакатнинг табиий бойликлари 75 трлн долларга баҳоланган.
Озарбайжон пойтахти Бокуда бўлиб ўтган БМТнинг Иқлим бўйича 29-конференциясида қатнашиши лозим бўлган Исроил президенти Исаак Герцогнинг ташрифи нега қолдирилгани маълум бўлди.
Эрон расмийлари олий раҳнамо Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг оғир бемор экани ҳақидаги хабарларни рад этиб, унинг Ливанда пейжерлар портлашида яраланган Бейрутдаги элчи билан учрашуви акс этган видеони эълон қилди.
General Motors концерни жаҳон бўйлаб мингдан ортиқ ходимларини ишдан бўшатади, уларнинг 507 нафари Уоррен (Мичиган штати)даги бош муҳандислик маркази мутахассисларидир, деб хабар берди Reuters.
Ҳафта бошида Европа Иттифоқи Эронга қарши қўшимча чекловлар жорий этишга қарор қилди. Бу қадамга Эрон Россияга ҳарбий ёрдам бераётгани ҳақидаги шубҳалар сабаб бўлган.
Доналд Трампнинг Оқ уйга яқин орада қайтиши муносабати билан, Шольц Европа етакчилари нафақат АҚШ президенти билан, балки Путин билан ҳам гаплашиши муҳимлигини айтди.
Трамп жамоаси Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиқишни ташкиллаштиришда иштирок этган ҳарбийлар рўйхатини тайёрламоқда ва уларни жавобгарликка тортиш имкониятларини ўрганмоқда. Бу ҳақда NBC News телеканали маълум қилмоқда.