Русларнинг ҳужуми туфайли Полша ҳаво кучларини сафарбар қилди
Якшанба куни эрталаб Россия Украинани 210 га яқин ракета ва дрон билан нишонга олгани оқибатида камида саккиз киши ҳалок бўлди.
Россиянинг ҳужуми шунчалик шиддатли эдики, қўшни Полша Украина билан жануби-шарқий чегарасини ҳимоя қилиш учун қирувчи самолётлар, радарларни аниқлаш тизимлари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмаларини сафарбар қилди.
Полша армияси ҳудудини ҳимоя қилиш учун «барча зарур кучлар» сафарбар этилганини айтди.
2022 йил ноябрь ойида, уруш бошида Украинага ракета ҳужуми пайтида, Украина чегарасидан атиги 6 километр (3,7 миля) узоқликдаги Полшанинг Пржеводов қишлоғида ракета икки кишини ўлдирди. Текширувлар шуни кўрсатдики, бу Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа ракетаси бўлиб, у Россия ракеталарини тутиб олиш учун учирилган.
1999 йилдан бери НАТО аъзоси бўлган Полша 32 аъзолик Ғарб ҳарбий иттифоқига мудофаа харажатлари бўйича ЯИМнинг улуши сифатида энг кўп ҳисса қўшади. Бу йил Варшава ялпи ички маҳсулотнинг 4,17 фоизини мудофаага сарфлади, бу кўрсаткични 2025 йилда 4,7 фоизга ошириш ниятида.
Таққослаш учун, Қўшма Штатлар реал кўринишда энг катта ҳисса қўшган бўлсада, 2024 йилда ялпи ички маҳсулотнинг 3,37 фоизини мудофаа учун сарфлаган, Германия эса 2,12 фоиз сарфлади, бу талаб қилинган 2 фоизлик чегарадан бироз кўпроқ.