АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп якшанба куни Брендан Каррни Федерал алоқа комиссияси раиси этиб сайлаганини маълум қилди, деб ёзади NBC News.
Брендан Карр Федерал алоқа комиссиясининг республикачи бош комиссари. Давлат ташкилоти радио, телевидение ва кабель алоқаларини тартибга солиш учун жавобгардир.
“Комиссар Карр сўз эркинлиги ҳимоячиси бўлиб, америкаликларнинг эркинлигини бўғиб, иқтисодни ушлаб турувчи "қонун"га қарши курашган. Бу америкалик иш ўринлари яратувчилари ва инноваторларини сиқиб чиқараётган тартибга солувчи ҳужумга чек қўяди ва Федерал алоқа комиссиясининг Американинг қишлоқ жойларига киришини таъминлайди”, – деди Дональд Трамп.
Брендан Карр ўзининг "2025 йил лойиҳаси" номли консерватив қўлланмасида Федерал алоқа комиссияси бўлимини ёзди ва унда у агентликнинг асосий мақсадлари "йирик технология компанияларини чеклаш, миллий хавфсизликни таъминлаш, иқтисодий фаровонликни рағбатлантириш, масъулият ва бошқарувни таъминлашдан иборат бўлиши кераклигини таъкидлади.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Германиянинг Statista компанияси маълумотларига кўра, табиий захиралари қиймати бўйича энг бой мамлакат — Россия. Мамлакатнинг табиий бойликлари 75 трлн долларга баҳоланган.
Озарбайжон пойтахти Бокуда бўлиб ўтган БМТнинг Иқлим бўйича 29-конференциясида қатнашиши лозим бўлган Исроил президенти Исаак Герцогнинг ташрифи нега қолдирилгани маълум бўлди.
Эрон расмийлари олий раҳнамо Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг оғир бемор экани ҳақидаги хабарларни рад этиб, унинг Ливанда пейжерлар портлашида яраланган Бейрутдаги элчи билан учрашуви акс этган видеони эълон қилди.
General Motors концерни жаҳон бўйлаб мингдан ортиқ ходимларини ишдан бўшатади, уларнинг 507 нафари Уоррен (Мичиган штати)даги бош муҳандислик маркази мутахассисларидир, деб хабар берди Reuters.
Ҳафта бошида Европа Иттифоқи Эронга қарши қўшимча чекловлар жорий этишга қарор қилди. Бу қадамга Эрон Россияга ҳарбий ёрдам бераётгани ҳақидаги шубҳалар сабаб бўлган.
Доналд Трампнинг Оқ уйга яқин орада қайтиши муносабати билан, Шольц Европа етакчилари нафақат АҚШ президенти билан, балки Путин билан ҳам гаплашиши муҳимлигини айтди.
Трамп жамоаси Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиқишни ташкиллаштиришда иштирок этган ҳарбийлар рўйхатини тайёрламоқда ва уларни жавобгарликка тортиш имкониятларини ўрганмоқда. Бу ҳақда NBC News телеканали маълум қилмоқда.