Доналд Трамп АҚШ президентлик сайловларида ғалаба қозонганидан сўнг унинг ташқи сиёсати, жумладан Туркия билан муносабатлари янада мослашувчан ва қатъий бўлади. Конгрессдаги республикачилар кўпчиликнинг таъсирининг заифлиги ва қайта сайланиш хавфининг йўқлиги Трампга ҳаракат эркинлигини беради, бу эса Анқара билан ҳамкорлик учун янги имкониятлар очади. Бу ҳақда Туркиянинг нуфузли SETA (https://www.setav.org/trumpin-turkiye-politikasi-nasil-sekillenecek) таҳлилий маркази ёзмоқда.
Трамп Суриядан қўшинларни олиб чиқиш ва курд кучларига қарши кураш сиёсатини давом эттиради, бу эса Туркия билан стратегик муносабатларни мустаҳкамлашга олиб келиши мумкин.
Трамп ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған тўғридан-тўғри ва самарали ҳамкорлик қилишга имкон берувчи шахсий, ишончли муносабатларга эга. Раҳбарлар мудофаа ва минтақавий хавфсизлик каби муҳим масалаларни тезроқ ҳал қила олади, дейди нашр.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Германиянинг Statista компанияси маълумотларига кўра, табиий захиралари қиймати бўйича энг бой мамлакат — Россия. Мамлакатнинг табиий бойликлари 75 трлн долларга баҳоланган.
Озарбайжон пойтахти Бокуда бўлиб ўтган БМТнинг Иқлим бўйича 29-конференциясида қатнашиши лозим бўлган Исроил президенти Исаак Герцогнинг ташрифи нега қолдирилгани маълум бўлди.
Ҳафта бошида Европа Иттифоқи Эронга қарши қўшимча чекловлар жорий этишга қарор қилди. Бу қадамга Эрон Россияга ҳарбий ёрдам бераётгани ҳақидаги шубҳалар сабаб бўлган.
Доналд Трампнинг Оқ уйга яқин орада қайтиши муносабати билан, Шольц Европа етакчилари нафақат АҚШ президенти билан, балки Путин билан ҳам гаплашиши муҳимлигини айтди.
Эрон расмийлари олий раҳнамо Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг оғир бемор экани ҳақидаги хабарларни рад этиб, унинг Ливанда пейжерлар портлашида яраланган Бейрутдаги элчи билан учрашуви акс этган видеони эълон қилди.
Трамп жамоаси Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиқишни ташкиллаштиришда иштирок этган ҳарбийлар рўйхатини тайёрламоқда ва уларни жавобгарликка тортиш имкониятларини ўрганмоқда. Бу ҳақда NBC News телеканали маълум қилмоқда.
Сайлов пойгасининг 15 ҳафтасида рекорд даражадаги 1,5 миллиард доллар сарфлаган АҚШ вице-президенти Камала Харриснинг кампанияси Демократик партия учун сўнгги 20 йилдаги энг ёмон натижаларга олиб келди. Бу ҳақда New York Times хабар бермоқда .
Яманнинг ҳутий исёнчилари Исроилнинг Тел-Авив ва Ашкелон шаҳарларига учувчисиз самолётлар билан зарбалар берди. Бу ҳақда Телеграм-каналида Ансор Аллоҳ ҳаракатининг расмий вакили Яҳё Сария хабар берди .