Хакерлар АҚШ Конгресси кутубхонасининг электрон почтасини бузиб киришди. Ҳужумчилар жорий йилнинг январь ойидан сентябрь ойигача Конгресс ходимлари ва кутубхона ходимлари ўртасидаги ёзишмаларга кириш имконига эга бўлишган, дея хабар беради Fox News.
"Конгресс кутубхонаси яқинда кутубхонанинг ахборот технологиялари муҳитининг кибербузилишини аниқлади, бунинг натижасида тажовузкор кутубхона ходимлари ва Конгресс идоралари ўртасида 2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида алмашилган электрон почта хабарларига кириш ҳуқуқига эга бўлди" - деди Конгресс кутубхонаси вакили Билль Райан Fox Newsга. Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, муассаса маълумотларнинг сизиб чиқишига сабаб бўлган заифликни тузатган ва келажакда шунга ўхшаш ҳодисаларнинг олдини олиш чораларини кўрган.
АҚШ Капитолий полицияси ишни ФҚБга топширди. Тўғридан-тўғри Вакиллар палатаси ва Сенатда ишлайдиганларнинг аккаунтлари бузиб кирилганми ёки йўқми ҳозирча номаълум. Конгресс кутубхонаси Вакиллар палатаси ва Сенат ходимларини, шу жумладан Республикачилар ва Демократик партия идораларини воқеа ҳақида хабардор қилди. Телеканал маълумотларига кўра, хакерлик хорижлик хакерлар томонидан амалга оширилган.
Fox News маълумотларига кўра, хакерлар Конгресс кутубхонасини нишонга олган, чунки у Конгресснинг қолган қисмига нисбатан “осонроқ нишон” бўлган ва Конгресснинг қолган қисми кибержосусликдан ҳимоя қилиш учун ишлатадиган мураккаброқ тизимларга эга эмас эди.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Германиянинг Statista компанияси маълумотларига кўра, табиий захиралари қиймати бўйича энг бой мамлакат — Россия. Мамлакатнинг табиий бойликлари 75 трлн долларга баҳоланган.
Озарбайжон пойтахти Бокуда бўлиб ўтган БМТнинг Иқлим бўйича 29-конференциясида қатнашиши лозим бўлган Исроил президенти Исаак Герцогнинг ташрифи нега қолдирилгани маълум бўлди.
Ҳафта бошида Европа Иттифоқи Эронга қарши қўшимча чекловлар жорий этишга қарор қилди. Бу қадамга Эрон Россияга ҳарбий ёрдам бераётгани ҳақидаги шубҳалар сабаб бўлган.
Доналд Трампнинг Оқ уйга яқин орада қайтиши муносабати билан, Шольц Европа етакчилари нафақат АҚШ президенти билан, балки Путин билан ҳам гаплашиши муҳимлигини айтди.
Эрон расмийлари олий раҳнамо Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг оғир бемор экани ҳақидаги хабарларни рад этиб, унинг Ливанда пейжерлар портлашида яраланган Бейрутдаги элчи билан учрашуви акс этган видеони эълон қилди.
Трамп жамоаси Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиқишни ташкиллаштиришда иштирок этган ҳарбийлар рўйхатини тайёрламоқда ва уларни жавобгарликка тортиш имкониятларини ўрганмоқда. Бу ҳақда NBC News телеканали маълум қилмоқда.
Сайлов пойгасининг 15 ҳафтасида рекорд даражадаги 1,5 миллиард доллар сарфлаган АҚШ вице-президенти Камала Харриснинг кампанияси Демократик партия учун сўнгги 20 йилдаги энг ёмон натижаларга олиб келди. Бу ҳақда New York Times хабар бермоқда .
Яманнинг ҳутий исёнчилари Исроилнинг Тел-Авив ва Ашкелон шаҳарларига учувчисиз самолётлар билан зарбалар берди. Бу ҳақда Телеграм-каналида Ансор Аллоҳ ҳаракатининг расмий вакили Яҳё Сария хабар берди .