Таиланднинг Лопбури провинциясидаги ҳайвонот боғидан 300га яқин маймун қочиб кетди. Бу ҳақда Bangkok Post нашри хабар берди.
Ҳодиса 16 ноябрь куни кечқурун Pho Khao Ton маймун болалар боғчасида содир бўлган. Аниқлик киритилишича, қафас иншоотни силкитаётган маймунларнинг босимига дош бера олмаган, бунинг натижасида ҳайвонлар қочиб чиқиб кетган.
Қочиб кетган ҳайвонлар дўконлар ва маҳаллий аҳолининг уйларига кириб кетишган. Улар шунингдек, темир йўл вокзалини ва полиция бўлимини эгаллаб олишди. Маймунлар ўзлари топган барча озиқ-овқатларни олиб, шаҳар бўйлаб тарқалиб кетишди.
Таъкидланишича, эртаси куни 40 га яқин маймуннинг ўзлари одатдаги овқатланиш вақтида овқат учун қўрага қайтишган. Таиланднинг Миллий боғлар, ёввойи табиат ва ўсимликларни муҳофаза қилиш департаменти қолган маймунларни қўлга олиш учун ходимларни юборди.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Германиянинг Statista компанияси маълумотларига кўра, табиий захиралари қиймати бўйича энг бой мамлакат — Россия. Мамлакатнинг табиий бойликлари 75 трлн долларга баҳоланган.
Озарбайжон пойтахти Бокуда бўлиб ўтган БМТнинг Иқлим бўйича 29-конференциясида қатнашиши лозим бўлган Исроил президенти Исаак Герцогнинг ташрифи нега қолдирилгани маълум бўлди.
Доналд Трампнинг Оқ уйга яқин орада қайтиши муносабати билан, Шольц Европа етакчилари нафақат АҚШ президенти билан, балки Путин билан ҳам гаплашиши муҳимлигини айтди.
Эрон расмийлари олий раҳнамо Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг оғир бемор экани ҳақидаги хабарларни рад этиб, унинг Ливанда пейжерлар портлашида яраланган Бейрутдаги элчи билан учрашуви акс этган видеони эълон қилди.
Трамп жамоаси Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиқишни ташкиллаштиришда иштирок этган ҳарбийлар рўйхатини тайёрламоқда ва уларни жавобгарликка тортиш имкониятларини ўрганмоқда. Бу ҳақда NBC News телеканали маълум қилмоқда.
Сайлов пойгасининг 15 ҳафтасида рекорд даражадаги 1,5 миллиард доллар сарфлаган АҚШ вице-президенти Камала Харриснинг кампанияси Демократик партия учун сўнгги 20 йилдаги энг ёмон натижаларга олиб келди. Бу ҳақда New York Times хабар бермоқда .
Яманнинг ҳутий исёнчилари Исроилнинг Тел-Авив ва Ашкелон шаҳарларига учувчисиз самолётлар билан зарбалар берди. Бу ҳақда Телеграм-каналида Ансор Аллоҳ ҳаракатининг расмий вакили Яҳё Сария хабар берди .
Хитой шарқидаги Йихинг шаҳридаги университет кампусига уюштирилган ҳужум оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди, 17 киши жароҳатланди, деб хабар бермоқда CНН маҳаллий полиция баёнотига таяниб.
Муваффақиятсизлик мақсад сари бораётган инсонни йўлдан чалғитиб, амалга ошираётган ишларидан бутунлай чалкаштирса ёки унинг учун шунчаки вайрон этувчи бўлиб кўринса... бу Худонинг марҳамати, деяверинг! Аслида у кўпинча ҳаётни англаш сари имкониятлар эшигини очиб беради. Муваффақиятсизлик инсоннинг камчиликларга қарата кўзларини очади ва ўз-ўзидан кеккайган-гердайган одамларни яхшилаб даволайди.