Украина ҳукумати бир қатор амалдорлар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига расмий мақсадсиз хорижга чиқишни тақиқлади. Бу ҳақда мамлакат президенти Владимир Зеленский айтиб ўтди.
«Бугун мен бир нечта муҳим фармонларни имзоладим. Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг мансабдор шахсларининг хорижга чиқиб кетиши бўйича фундаментал қарори бор. Бу марказий ҳукуматнинг барча давлат хизматчилари ва маҳаллий ҳокимиятнинг турли даражадаги бошқа органларига тааллуқлидир. Мансабдор шахслар энди чет элга таътилга ёки бошқа мақсадда чиқа олмайди”, деди Зеленский ўзининг видеомурожаатида.
Унинг қўшимча қилишича, ҳукумат беш кун ичида чегарани кесиб ўтиш тартибини ишлаб чиқиш ниятида, бу фармон остида қолган давлат хизматчиларининг кетишига фақат расмий сафар сабаб бўлиши мумкин.
Фармонга кўра, мамлакатдан чиқиб кетишни тақиқлаш вазирлар ва уларнинг ўринбосарлари, халқ депутатлари, марказий ҳокимият органлари раҳбарлари ва ўринбосарлари, Зеленский девони раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларига ҳамда бошқа раҳбарларга тааллуқлидир.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Украина Қуролли кучлари маълумотига кўра, 24 майга ўтар кечаси Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилган.
Истанбулда ўтказилган Украина ва Россия делегациялари ўртасидаги музокаралар пайтида тўрт тилда таржима ташкил этилди, бу эса томонларга самарали ахборот алмашиш имкониятини яратди.
Ғазо ҳукуматининг Оммавий ахборот воситалари бошқармаси анклавда озиқ-овқат етишмаслиги туфайли ҳомиладор аёлларда 300 та ҳомила тушиши ҳолатини қайд этди.
Қайд этилишича, ҳозирда Россия қўшинлари Беловод ва Локни шаҳарларига босимни давом эттирмоқда, у ерда шиддатли жанглар кетмоқда. Мақсад - "буфер зона" яратиш.
АҚШ Ҳарбий разведка бошқармасининг (DIA) "2025 йилгача глобал таҳдидларни баҳолаш" йиллик ҳисоботига кўра, Москва Украинага қарши урушда ўз мақсадларига эришишни давом эттирмоқда.
Унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, вақтинча сақлаш учун вилоят кинология марказига олиб келинган ҳамда алоҳида парваришга олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилган.