Украина президенти Владимир Зеленский, агар Украина ҳозирда Киев назорати остидаги ҳудуд «НАТО соябони остига олинса» мамлакат ҳатто Украинанинг барча ҳудудлари озод қилинмаса ҳам, Россия билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиши мумкинлигини тан олди. Бу ҳақда у Британиянинг Sky News телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Украинанинг халқаро миқёсда тан олинган бутун ҳудудини, шу жумладан аннекция қилинган Қримни ва Россия томонидан босиб олинган бошқа минтақалар ҳудудларининг бир қисмини қайтариб олиш Украинанинг урушдаги расман белгиланган мақсадидир. Киев тинчлик келишуви учун ҳудудлардан воз кечмасликларини бир неча бор таъкидлаган. Зеленскийнинг сўзларидан келиб чиқадики, Украина ҳали Россия талаб қилганидек, де-юре улардан воз кечишга тайёр эмас. Украина президентининг фикрича, улар кейинчалик «дипломатик» тарзда қайтарилиши мумкин.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Россия президенти Владимир Путин пайшанба куни Остонада бўлиб ўтган КХШТ Коллектив Хавфсизлик Кенгашининг сессиясида маълум қилишича, Москва ҳозиргача қанча Ғарб ракеталари етказиб берилгани ва қанчаси Украинага етказилиши режалаштирилаётганини билади.
Россия Федерацияси ўзининг кенг кўламли ҳужуми олдидан NATO низомининг мустаҳкамлигини текширишга қаратилган маҳаллий миқёсдаги операцияларни амалга оширади.