Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида бир гуруҳ шахслар ниқоб таққан ва машина давлат рақамини ечиб қўйган ҳолатда йўл четида тўхтаб турган бошқа бир машинага тош отиб ҳужум қилгани акс этган видео тарқалди. Вилоят прокуратураси ҳолатга аниқлик киритди.
Аниқланишича, 20 ноябрь куни фуқаро Ю.Д ва бошқалар олдиндан жиноий тил бириктирган ва фуқаро Л.А. машинасида пул ташиш билан шуғулланишини билиб, унга ҳужум қилиш ва пулларни қўлга киритишни режа қилган. Улар Cobalt ва Lacetti автомашиналарининг давлат рақам белгиларини ечиб олган ва юзларига ниқоб таққан ҳолда Л.А.нинг орқасидан кузатиб келган.
Гуруҳ Андижон шаҳрининг Ёйилма маҳалласидан ўтган «Андижон-Асака» йўлида четда тўхтаб турган Л.А.нинг Cobalt автомашинасига тош отиб, ҳужум қилган. Шу вақтда жабрланувчи машинасида ҳодиса жойидан қочган, шу сабабли улар жиноятини ўзларига боғлиқ бўлмаган ҳолатда охирига етказа олмаган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми «б» банди (Бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, Ю.Д. процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Вилоят прокуратураси томонидан ушбу жиноят иши устидан прокурор назорати ўрнатилган.
Гвинеянинг Нзерекоре шаҳрида футбол фанатлари ўртасида келиб чиққан тўқнашувда 100 дан зиёд одам ҳалок бўлди. Бу якуний рақам эмас, чунки жароҳатланганлар жуда кўп.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
АҚШ ҳукумати бугун Эрон нефтини ноқонуний ташишда иштирок этган 35 та ташкилот ва кемаларга нисбатан санкциялар жорий этилишини эълон қилди. Ушбу қадам мамлакатнинг баҳсли ядровий дастури, илғор қуролларни ишлаб чиқиш ва минтақавий террористик гуруҳларни қўллаб-қувватлаш учун муҳим даромад манбаи бўлган Эроннинг нефть секторига қўшимча харажатларни йўналтиришга қаратилган.
Сурия қуролли мухолифатининг Алеппо вилояти ва қўшни ҳудудларда тез олға силжиши фонида Россия Тартусдаги ҳарбий-денгиз базасидан кемаларини олиб чиқишни бошлади.
Жорий йилнинг январь ойида ўзбекистонликлар Россияда ўз вояга етмаган фарзандини ўлдириб, дафн этгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Аёл Андижон вилоятида туғилган 28 ёшли фуқаро бўлиб, у турмуш ўртоғи билан 2016 йилдан бери Новосибирскда яшаган.
2 декабрь куни Украина пойтахтига поездда ташриф буюрган Олаф Шольцнинг қўлидаги салмоқлигина жомадон ОАВ ва жамоатчилик эътиборига тушди. Канцлер сирли жомадонни ёрдамчиларига бермай шахсан ўзи кўтариб юргани тусмолу шубҳаларни янада кучайтирди.
Туркиянинг “туризм пойтахти” Анталья ёзги таътил учун энг машҳур дам олиш масканларидан бири. Аммо қиш ҳам унутулмас тажрибалар учун идеал мавсумдир. Афсонага айланган Санта Клауснинг (Қор бобо) Антальяда туғилиб ўсганини билармидингиз? Келинг, Сантанинг ватани Антальянинг Демре тумани бўйлаб саёҳат қилсак.
Бош котиб Марк Рютте НАТО аъзолари Россия билан тинчлик ўрнатишнинг мумкин бўлган стсенарийларини муҳокама қилишдан кўра, кўпроқ Украинага қурол етказиб беришга эътибор қаратишлари кераклигини айтди.