Эрдоған: БМТ имкон қадар тезроқ ислоҳотга муҳтож
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған БМТнинг ҳозирги ҳолатидаги самарасизлиги ва жаҳон ташкилотини тўлиқ ислоҳ қилиш зарурлиги ҳақида гапирди.
Бу ҳақда давлат раҳбари Истанбулдаги TRT World форумидаги нутқи давомида айтди.
«Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тез ўзгаришларга муҳтож; дунёни Хавфсизлик Кенгашининг 5 доимий ёки 15 вақтинчалик аъзолари бошқара олмайди», деди Туркия раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, бугун «инсоният бурилиш даврини, нафақат кейинги 5-10 йилга, балки авлодларимиз келажагига ҳам таъсир кўрсатадиган воқеаларни бошидан кечирмоқда». «Ҳар бир инқироз тўғри қўлланилса, янги давр ва янги бошланишни кўрсатиши мумкин», — дея қўшимча қилди Президент Эрдўған.
Ғазо секторидаги вазият ҳақида гапирар экан, у минтақада зудлик билан барқарор ўт очишни тўхтатишга эришиш кераклигини таъкидлади. «Туркия бошиданоқ бунинг тарафдори», деб эслайди президент.
Президент Эрдўған Туркия «геноцидни тўхтатиш ва Ғазо секторида доимий тинчлик ўрнатиш учун йўл очиш» учун барча зарур саъй-ҳаракатларни қилишга тайёрлигини билдирди.
Давлат раҳбари, шунингдек, Ливанда ўт очишни тўхтатиш доимий бўлишига умид билдирди.