Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир ўтказилди. Тадбир давомида Жиззах вилоятининг Зомин туманида яшовчи фуқаро Б.Ш. ва Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида истиқомат қилувчи А.Ш.ларнингн жинояти фош этилди. Яъни бу икки шахс ўзаро тил бириктириб, Зомин туманидаги ғаллачиликка ихтисослашган МЧЖ томонидан лизинг асосида олинган 2 дона “Вектор-410” русумли ғалла ўриш комбайнларини сотиш ваколатлари бўлмасада, лекин уларни жами 570 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.
Таъкидлаш лозимки, МЧЖ томонидан ушбу комбайнлар 1 млрд 658 млн сўмга сотиб олинган бўлиб, ҳозирги кунда лизинг тўловидан 1 млрд 224 млн сўмлик қарздорлиги мавжуд.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов ўтган ҳафта АҚШ штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, генерал Чарлз Браунга қўнғироқ қилди.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Тожикистоннинг Суғд вилояти Конибодом туманида 8 декабр куни бир оиланинг олти аъзоси — эр-хотин ва уларнинг тўрт нафар фарзанди қотиллик қурбонига айланди.
Айни вақтда «Абу Валид» лақаби билан интернетга видео тасвирлар жойлаб бораётган Нуриддинов Худоёр Бахтиёр ўғлига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.
Башар ал-Ассад ва унинг оиласига сиёсий бошпана бериш қарорини Россия президенти Владимир Путин қабул қилди, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий ПесковБир кун аввал ТАСС Кремлдаги манбага таяниб . Суриянинг собиқ президенти ва унинг оила аъзолари Москвага етиб келгани ҳақида хабар берган эди.
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёлга хорижга чиқиш тақиқланди. Бу ҳақда душанба куни бўлиб ўтган парламент эшитувида мамлакат адлия вазирлиги вакили маълум қилди, дея Reuters хабар берди.
Қашқадарё вилояти Қарши туманида маст эркак уйида хотини билан жанжаллашиб қолган ва уни қўрқитиб қўйиш мақсадида уйида турган ов милтиғини олиб чиқиб, ундан қочиб кетаётган хотини томонга – ерга ўқ узади.