Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили сифатидаги беш йиллик муддатини якунлаётган Хосеп Боррель Исроилнинг Ғазо секторидаги геноцидга чек қўйилмаганидан ҳафсаласи пир бўлганини билдирди.
"Биз Ғазо секторидаги бу қирғинни тўхтата олмаганимиздан жуда хафамиз. Фақатгина Исроилга босим ўтказиш мумкин", — деди Боррель Испаниянинг RNE жамоат радиосига берган интервьюсида.
Европа дипломатияси раҳбари бир неча кун аввал Иорданияга ташриф буюрганини, унинг сўзларига кўра, турли гуманитар ташкилотлар 250 мингга яқин фаластинликларга ёрдам мажбурий равишда тўхтатилгани ҳақида хабар берганини эслади.
Боррелнинг қайд этишича, Европа Иттифоқи минтақадаги хавфсизлик вазияти туфайли Ғазо шимолидаги аҳолига ҳеч қандай ёрдам бера олмайди.
"Бизда уларга таклиф қиладиган ҳеч нарса йўқ. Бундай шароитда биз хавфсиз кира олмаймиз" - деди у.
Европа дипломатияси раҳбарининг таъкидлашича, Исроил ва Ливан ўртасида эришилган вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш келишуви "жуда нозик". "Исроил АҚШ кўмаги билан ҳужум қилиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади" - деб эслайди у.
Умуман олганда, Боррель дунёдаги барча ҳозирги можароларнинг пессимистик расмини чизди.
Унинг сўзларига кўра, Украинадаги вазият ҳам ёмонлашмоқда. "Украина ўзини ҳимоя қилишга уринмоқда, чунки биз унга ёрдам берамиз. Ёрдамни тўхтатиш бу ердаги ҳамма нарсани Россияга қолдириш билан баробар бўларди" - деди Боррель.
Унинг қайд этишича, Эстония собиқ бош вазири, Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича янги Олий вакили Кажа Каллас яқин кунларда Украинага илк ташрифини амалга оширади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Ўзбекистон футболининг иқтидорли ёшлари халқаро майдонда ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлмоқда. “Пахтакор” клуби ҳужумчиси Саидумархон Саиднуруллаев ҳамда “Сурхон” сафида тўп сурувчи икки ёш футболчи — Беҳруз Каримов ва Беҳруз Шукуруллаев Англиянинг машҳур “Куинз Парк Рейнжерс” (КПР) клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга йўл олишди.
Россия зарурат туғилган тақдирда Эронга инсонпарварлик ёрдами кўрсатишга тайёр. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми (SPIEF) чоғида маълум қилди, деб хабар беради "РИА Новости".
Европа Иттифоқи Россия билан кўп йиллик энергетик алоқаларга чек қўйишни режалаштирмоқда. Яқинда қабул қилинган таклифга кўра, ЕИ 2027 йил охиригача Россиядан табиий ва суюлтирилган газ импорт қилишни тўхтатиш учун юридик мажбурий механизмлар жорий этмоқчи.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода 8 нафар қиз келин либосида “Эр керак” деб ёзилган плакатлар билан марказий кўчаларни айланиб юргани акс эттирилган.
Исроилнинг 13 июн куни амалга оширган ҳаво ҳужумлари натижасида Натанзда жойлашган асосий ядровий заводидаги уранни бойитиш центрифугалари бутунлай йўқ қилинган бўлиши мумкин. АЭХА бу ҳодисани радиацион ва кимёвий ифлосланиш келтириб чиқарган жиддий авария сифатида баҳоламоқда.
АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет Яқин Шарқдаги марказий ҳарбий округ ҳудудига қўшимча ҳарбий кучлар ва воситалар юборилишини маълум қилди. Бу қарор Америка қўшинларини ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинган.
Миср давлатига қарашли MENA ахборот агентлиги хабар беришича, бу қўшма баёнот 16 июнь куни, Миср ташқи ишлар вазири Бадр Абделатти ташаббуси билан, Яқин Шарқ, Шимолий Африка ва Жанубий Осиёдаги ҳамкасблари билан кенгашлардан сўнг эълон қилинган.
86 ёшли Олий раҳбар Оятулло Али Ҳоманаий борган сари яккаланаётгани кўзга ташланмоқда. Унинг асосий ҳарбий ва хавфсизлик маслаҳатчилари Исроилнинг ҳаво ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган, бу эса унинг яқин маслаҳатчилар доирасида катта бўшлиқ қолдириб, стратегик хато қилиш эҳтимолини оширмоқда.
Жиноятдан сўнг Зуев шериги билан бирга ўлдирилган одамнинг жасадини ўзига тегишли чорвачилик фермасида ҳайвонлар учун мўлжалланган кремация печида ёқиб юборган.
Исроил тарихидаги энг кўп хизмат қилган бош вазирнинг сиёсий фаолияти унинг шахсий миссияси — Исломий Республика Эрондан келаётган таҳдидлар ҳақида дунёга огоҳлик бериш билан белгиланган.
Шу билан бирга, Эрон расмийлари агар Тел-Авив агрессиясини тўхтатмаса, Теҳрон ҳарбий бўлмаган объектларни ҳам бомбардимон қилишни бошлаши мумкинлигини айтган
Бир вақтлар бутун дунёда имкониятлар юрти сифатида таниқли бўлган Америка Қўшма Штатлари энди айрим хорижликлар учун хавфли ва исталмаган жой сифатида кўрилмоқда.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг Эрондаги ҳокимият ўзгариши ва Исроилнинг ҳужумлари ўртасидаги боғлиқлик ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди.