Зеленский 24 февраль куни сайловлар ва референдум ўтказилишини эълон қилмоқчи
Украина президенти Владимир Зеленский президентлик сайловлари ва Россия билан тинчлик шартномаси бўйича референдум ўтказиш режасини эълон қилмоқчи, деб хабар берди Финанcиал Тимес чоршанба, 11 февраль куни Украина ва Европа расмийларига таяниб.
ФТ хабар беришича, режа тафсилотлари 24 февраль куни, Россиянинг Украинага бостириб кириши бошланганининг йиллиги куни эълон қилинади. Газетанинг хабар беришича, Киев сайловлар ва референдумни бир вақтнинг ўзида ўтказишни кўриб чиқмоқда.
Ўтган ҳафта Реутерс агентлиги бир нечта манбаларга таяниб, Америка ва Украина музокарачилари май ойининг бошида бўлиб ўтиши мумкин бўлган потенциал келишувни миллий овоз беришга тақдим этиш имкониятини муҳокама қилганликларини хабар қилди.
Зеленский илгари Украинада сайловларни ўтказишга тайёрлигини таъкидлаган эди, аммо иккита масала ҳал қилиниши керак. Биринчиси, хавфсизлик, жумладан, давом этÐ