Запорожье АЭСдаги вазият ташвишли - МАГАТE

Запорожье АЭСдаги вазият ташвишли - МАГАТE

Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТE) раҳбари Рафаэл Гроссининг айтишича, жанговар ҳаракатлар давом этаётгани сабабли Россия томонидан босиб олинган Запорожье атом электр станциясидаги (ЗАЭС) вазият хавотирлилигича қолмоқда.

«Вазият хавотирли бўлиб қолмоқда, чунки ҳозирда ҳарбий ҳаракатлар давом этяпти ва бизда бир нечта эпизодлар бўлди, улардан бири мени яна БМТ Хавфсизлик Кенгашига олиб келди», деди Гросси.

У унинг ўзи ҳам электр станциясидаги вазиятни «жуда мўрт» деб таърифлашини қўшимча қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!