Юз минглаб яманликлар Ғазони қўллаб-қувватлаш учун митинг ўтказди

Юз минглаб яманликлар Ғазони қўллаб-қувватлаш учун митинг ўтказди

Яман пойтахтида Ғазо секторидаги фаластинликларни қўллаб-қувватлаш мақсадида кенг кўламли намойишлар бўлиб ўтди. Маҳаллий матбуотнинг таъкидлашича, намойишларда икки миллиондан ортиқ одам қатнашган.

Кетма-кет 40-ҳафтада ўтказилаётган митинглар Исроил ва АҚШнинг ҳаракатларига қарши қаратилган эди. Намойишчилар Фаластин ва Яман байроқларини кўтариб, Исроил ва Америкага қарши шиорлар айтишди.

Намойишчилар Яман армиясидан Исроилнинг Ҳодейда портига яқинда уюштирган ҳужумига жавоб беришни талаб қилди. «Душман ёлғон ғалабага эришиш учун Ҳудайдада ўт қўйиб, ғазабимизни қўзғатди ва амалиётларимиз давом этмоқда; қасос олиш муқаррар», - дейилади намойишчилар баёнотида.

Намойишчилар Исроил билан муносабатларни нормаллаштирган араб давлатларини ҳам қоралаб, Ғазодаги ҳаракатларга жавобан бу алоқаларни узишга чақиришди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!